Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

ННТлар фаолияти такомиллашмоқда


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ўтказилаётган давлат гранти танловларида Наманган вилоят ННТ ва фуқаролик институтларининг фаол иштирокини таъминлаш” мавзуида семинар бўлиб ўтди. Семинар ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, ФЖШМҚМИ Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси, Вилоят Адлия бошқармаси, Наманган вилояти ҳокимлиги бўлди.1.JPG

Семинарда таъкидланганидек, мустақилликка эришилган дастлабки йиллардан бошлаб жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор Қонунлар, Фармон ва қарорлар қабул қилинди ва давлат томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлар тизимини шакллантириш ва ривожлантиришга ҳуқуқий асослар яратилмоқда.

Буни энг аввало Асосий қонунимиз ҳисобланган Конституциянинг тегишли нормалари билан мустаҳкамлаб қўйилганлигида ҳам кўриш мумкин.

Ҳусусан, конституциянинг 56-моддасига асосан мамлакатимизда қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солинган.

Мазкур қонуннинг муҳим жиҳатларидан бири, ННТларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари белгилаб берилган. Жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоат бирлашмаси, жамоат фонди ва муассаса шаклида ташкил этилиши қонунда белгилаб қўйилди. Вилоятимизда Адлия бошқармаси томонидан жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари ва муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатга олинган.

2003 йил 29 августда қабул қилинган “Жамоат фондлари тўғрисида”ги Қонун жамоат фондлари фаолиятини амалга оширишни тартибга солади.

Шу билан бирга нодавлат нотижорат ташкилотларини фаолиятини шакллантириш ва ривожлантиришда ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида ҳам мустаҳкам қонунчилик базаси яратилган.

Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлашга бўлган ҳуқуқини таъминлайди.

Ахборотдан фойдаланиш тегишли материалларни эълон қилиш йўли билан ҳамда уставда белгиланган фаолиятни амалга ошириш мақсадида зарур ахборотни олиш учун давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига сўров билан мурожаат қилиш ҳуқуқининг нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўёбга чиқарилиши орқали таъминланади.

Бундан ташкари давлат нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклида қўллаб-қувватлаши мумкинлиги конунда белгилаб куйилган.2.JPG

Бугунги кунда Наманган вилоятида 400 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритиб йилдан-йилга уларнинг сафи ортиб бормоқда. Жумладан, 2002 йилда вилоятимизда 147 та ННТ рўйхатга олинган бўлса, бу кўрсатгич 2013 йил 1 апрель ҳолатига 386 тани ташкил этади.

Сўзга чиққанлар мазкур ННТлар тадбиркорлик ва фермерлик, экология,ногиронлар ва имконияти чекланганлар манфаатини ҳимоя қилиш, спорт,ёшлар,аёллар,фахрийлар ташкилотлари, миллий-маданий марказлар, таълим ва илмий-тадқиқот марказлари, ҳуқуқий-демократик институтларни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар, журналистика ва ОАВ, халқ ҳунармандчилиги, маданий-тарихий ва маърифий соҳадаги фаолият юритаётганлигини таъкидладилар.