Янгиликлар
Сайёр қабуллар фуқароларга қулайлик яратмоқда
Ушбу қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 10 январида тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2015 йил I ярим йилликка мўлжалланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали тасдиқланган бўлиб, ижроси таъминланмоқда.
Ушбу режанинг январь ойидаги тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи С.Нуриевнинг сайёр қабули ташкил этилди.
Унда вилоятда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар ҳамда ҳудудда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг вакиллари қабул қилинди.
Қабулда бўлган бир қатор жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг оғзаки мурожаатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, ҳал этиш учун масъул ижрочилар белгиланди ҳамда кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Дарҳақиқат, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларининг, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаатларни текширишни амалга ошириш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Бу борада адлия органлари раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини бевосита қабул қилиш орқали белгиланган тартибда расмийлаштирилган оғзаки мурожаатлари асосида уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, шу билан бирга, амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар бериб боришга алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса, бу каби сайёр қабулларнинг ташкил этилиши мазкур йўналишдаги чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада ошишига бевосита хизмат қилиши шубҳасиздир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қонун устуворлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, умуман олганда, адлия органларига юклатилган барча муҳим вазифаларни тўлақонли ва сифатли бажарилишини таъминлаш масалалари бундан кейин ҳам вилоят адлия бошқармасининг доимий диққат марказида бўлади.