Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Экспертиза самарадорлигини ошириш


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий суди, Олий хўжалик суди, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат божхона қўмиталари ҳамкорлигида тасдиқланган тадбирлар режасига асосан, Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари ва судьялар иштирокидасуд экспертизасининг имкониятларидан кенгроқ фойдаланишни таъминлаш мақсадида “Дастлабки тергов ва судлов жараёнида экспертиза ўтказишнинг долзарб масалалари” мавзуида идоралараро минтақавий семинар ташкил этилди. Унда суд экспертизанинг бугунги имкониятлари, суд экспертиза соҳасидаги янгиликлар ва унинг олдига қўйилаётган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.DSC_5406.JPG

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган суд тиббий экспертиза марказлари мутахассислари, Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирок этишди.

Таъкидлаш керакки, жиноятларни очиш ва одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ тергов органлари ҳамда судлар фаолиятида фан- техника ютуқларидан кенг фойдаланишга тобора эҳтиёж ортиб бормоқда. Бу масалада инсон тафаккурининг энг илғор ютуқларига асосланган суд экспертизанинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бераётган кўмаги алоҳида ўрин эгаллайди.

Айниқса, хуфёна, гувоҳсиз содир этилган қонунбузарликлар бўйича кўп вазиятларда суд экспертларининг хулосалари иш бўйича асосий далил вазифасини ўтайди. Бундан ташқари, бир қатор муҳим далилий фактлар фақат экспертиза текширувлари орқалигина аниқланади.

Семинар қатнашчилари суд экспертизасининг вазифалари, унинг ҳуқуқий асослари, “Суд экспертиза тўғрисида”ги қонунни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, суд экспертлик фаолиятининг асосий принциплари, суд экспертизасини ўтказишда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши, ишни юритишда махсус билимларни қўллаш шакллари ҳамда усулларига оид масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда суд экспертизасининг аҳамиятини инобатга олиб кўпгина ишлар амалга оширилаётганлиги, жумладан, 2010 йил 1 июндаги Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонуни экспертлик фаолиятнинг ҳуқуқий пойдеворини яратгани, унинг асосида қабул қилинган бир неча ҳукумат қарорлари соҳанинг турли йўналишларини такомиллаштиришга хизмат қилаяпти.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 15 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан суд экспертиза масалаларида турли идоралар имкониятлари бирлаштирилиб, долзарб муаммолар ечимининг механизми яратганлиги, суд экспертиза муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш, суд экспертларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди.DSC_5421.JPG

Сўзга чиққанлар, шунингдек, 2012 йил 14 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори соҳани халқаро талаблар даражасида ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этдилар. Мазкур қарор нафақат Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш, балки Ўзбекистонда суд экспертизаси институтини янада ривожлантиришга қаратилган муҳим ҳужжат эканлиги, у энг аввало инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш мақсадида холисона тергов ҳамда одил судловни амалга ошириш билан суд экспертиза соҳасини такомиллаштиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

Тадбирда суд экспертизаси имкониятлари ва улардан тергов-тезкор ходимларнинг самарали фойдаланишлари юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

Семинар якунида Ўзбекистонда суд экспертизасини янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилди.