Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Норматив қонунчиликдаги ўзгартишлар


DSC02083.JPGНаманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 31 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш ҳамда бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Наманган вилоят Адлия бошқармасида давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатларини тайёрлашга масъул бўлган ходимлари иштирокида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар” мавзусида семинар ўтказилди.

DSC02083.JPGСеминарда Наманган вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва қонун ҳужжатларини туркумлаш шўъбаси мудири С.Азизов “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг ҳуқуқий экспертизаси” мавзусида ва мазкур шўъба катта маслаҳатчиси Б.Уринов “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларини туркумлаштирилган ҳисобини юритиш” мавзусида маъруза қилдилар.

Мазкур семинарда вилоятдаги давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юрисконсультлари, ҳокимликларнинг Ташкилий-назорат ва таҳлил гуруҳи ҳамда умумий бўлими ходимлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.