Янгиликлар
10
Конституция – бахтимиз қомуси
Мазкур давра суҳбатида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев “Конституция – тараққиётимиз кафолати” номли маъруза билан иштирок этиб, Конституциямиз қандай ҳужжат эканлиги, уни қабул қилинишининг тарихий аҳамияти, ундаги асосий принципларнинг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари юзасидан, шунингдек, амалга оширилаётган бугунги кундаги кенг қамровли ислоҳотларимизнинг демократик ҳуқуқий асоси эканлигини таъкидлаб ўтди.
Худди шундай тадбирлар, вилоят адлия бошқармаси томонидан Наманган давлат университетида ҳамда Наманган давлат муҳандислик педагогика институтларида ҳам ўтказилди.
Юқоридаги ўтказилаётган тадбирларда вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул ходимлари, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Қизғин баҳс-мунозаралар тарзида бўлиб ўтган мазкур давра-суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.