Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Олтин, кумуш ва никоҳ тўйлари


Жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оилаларни, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида олиб борилаётган барча ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини ошириш мақсадида юртбошимиз томонидан 2012 йил “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилинди.

Бугунги кунда ўзбек хонадонлари тимсолида ҳам гўзал қадриятларимиз, унутилмас анъанаю урф-одатларимизга таянган чинакам порлоқ келажакнинг мустаҳкам пойдеворини кўришимиз мумкин. Айниқса бу пойдевор неча йиллик тажриба асосида барпо этилар экан юртимизнинг эртанги куни бугуниданда гўзалроқ бўлиши шубҳасиз. Илк ҳаёт остоносига қадам қўяётган ёшларимизга Олтин ва кумуш тўй соҳибларининг муқаддас қўрғонларини қай тарзда барпо этганликлари ҳамда уни лойиқ тарзда қўриқлаш борасидаги кўп йиллик тажрибаларини ўрнак қилиб кўрсатиш бизнинг ўзбекона қадриятларимизни ўзига хос кўринишдаги эъзозланишидир.

Янги оила қураётган ёшлар учун оила ҳақидаги тушунчаларни янада бойитиш, халқимизга хос бўлган анъаналар ва қадриятлар, соғлом турмуш тўғрисида тушунчалар бериш мақсадида, миллатнинг дуру гавҳари ҳисобланган оиладек муқаддас даргоҳга қадам қўйган - эллик йил турмуш қурган олтин тўй соҳиблари, 25 йил турмуш қурган кумуш тўй соҳиблари ҳамда илк никоҳ қураётган ёш оиланинг никоҳ маросими Наманган шаҳар 1-сонли ФҲДЁ бўлими тантаналар залида “Мустаҳкам оила” йилига бағишланган “Олтин, Кумуш ва никоҳ тўйлари маросими” ўтказилди.

Тантанали маросимда Наманган вилоят адлия бошқармаси, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” жамғармаси вилоят бўлими ходимлари ва маҳалла маслаҳатчилари, шаҳар туман ФҲДЁ бўлими мудиралари, коллеж талабалари ҳамда Олтин тўй соҳиблари Муҳаммад ота ва Раънохон ая Мирзаевлар оиласи, Кумуш тўй соҳиблари Ҳусниддин ака ва Зулфизар опа Абдуллаевлар оиласи, Янги оила қураётган Қорабаев Тохиржон ва Тошматова Муҳаррамхонлар иштирок этди.