Янгиликлар
Коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
Наманган вилоят адлия бошқармасида “Коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишини олдини олишга барчамиз бирдек масъулмиз” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, тижорат банклари. кадастр хизмати органлари, Адвокатлар палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган семинарда фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий давлат барпо этишнинг асосий воситаларидан бири аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳисобланиши, бу борада республикадаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат органлари ўртасида тузилган меморандумлар ўз самарасини бераётганлиги, ватанимизнинг ривожланиши ва ислоҳотларнинг муваффаққияти кўп жиҳатдан халқнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқлиги таъкидланди. Шахснинг сиёсий фаоллиги, юксак ҳуқуқий маданият демократик жамият пойдевори ҳамда ҳуқуқий тизим етуклигининг ифодаси ҳисобланиши, у жамиятдаги турли хил ҳаётий жараёнларга фаол таъсир кўрсатувчи, фуқароларнинг, барча ижтимоий гуруҳларнинг жипслашувига кўмаклашувчи, жамиятнинг яҳлитлиги ҳамда батартиблилигини таъминловчи ва мустаҳкамловчи омил экани, бугунги кунда фукароларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот олиб боришнинг самарали воситаларидан унумли фойдаланиш долзарб аҳамиятга эгалиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура хамда бошқа бир қатор вазирлик хамда қўмиталар ўртасида 2012 йил декабрь ойида имзоланган жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга, қонунийликни таъминлашга йуналтирилган ҳуқуқий тарғибот ишлари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандумлар бу борада амалга оширилаётган ижобий ишларнинг эркин намунаси эканлиги сўзга чиққанлар томонидан қайд этилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан Наманган вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Г.Шарипова “Коррупция жиноятининг содир этилишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар” мавзусидаги маърузаси асосида прокуратура органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Коиституцияси ва қонунлари, Ўзбскистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари, эркин демократик фуқаролик жамияти қуришнинг мақсад ва вазифалари, республикамизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмун-моҳияти, хотин-қизлар ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, ғайриқонуний йўллар билан топилган пул маблағларини қонунийлаштиришнинг оқибатлари, жиноятчиликнинг олдини олиш мавзуларида тарғибот ишлари олиб борилаётганлиги, алоҳида режалар асосида ички ишлар ва адлия органлари билан ўзаро ҳамжихатликда ташкил этилаётган учрашувларда эса жиноятчиликка оид вазият, жамоат тартибини сақлаш, диний экстремизм, терроризм, одам савдоси ҳамда гиёҳвандликка қарши кураш, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларга қарши кураш каби масалалар муҳокама этилганлиги, мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад аҳолилининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига бутунлай барҳам бериш эканлиги таъкидланди.
Семинар давомида кун тартибидаги масала юзасидан бошқарманинг Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими етакчи маслаҳатчиси Отабек Рахимов “Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш; коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ҳар биримиз бирдек масъулмиз” мавзусида маъруза килди.
Тадбир сўнгида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, коррупциянинг олдини олишга бағишланган тадбирларни ўзаро ҳамкорлик асосида вилоятнинг барча туманларида ўтказишга келишиб олинди.
О.Рахимов, Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходими