Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Замонавий бинолар ишга тушди


DSC02083.JPGМамлакатимизда халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, қонунларда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, энг муҳими, ёшларнинг комил шахс бўлиб катта ҳаёт остонасига кириб келиши ва унда муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш борасида бошланган ишлар бугунги кунда шиддат билан давом эттирилмоқда.

Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, йигит-қизларни ҳар томонлама етук шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш, кенг кўламли аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ҳар бир йилга алоҳида номлар берилиб, белгиланган Давлат дастурлари ҳаётга жорий қилиб келинмоқда.

Ўз навбатида, ушбу Дастурларда фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, никоҳдан ўтиш маросимларини тантанали ўтказиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ФҲДЁ идораларининг моддий-техник базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ҳам назарда тутилмоқда.

Сўнгги йилларда аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ишларида фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан ФҲДЁ идораларининг биноларини замонавий талаблар даражасига олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Шу боисдан, бу йўналишда олиб борилаётган самарали ишлар натижасида бугунги кунга қадар Наманган шаҳридаги 1 ва 2-сонли, Учқўрғон ҳамда Косонсой туман ФҲДЁ идораларининг бинолари замон талабларига жавоб берадиган тарзда қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган.

Бу борада амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давоми сифатида мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллиги байрамида вилоятининг Наманган ва Тўрақўрғон туманларида янгидан қуриб битказилган ФҲДЁ идораларининг замонавий биноларини тантанали равишда фойдаланишга топширилиши бўлди.

DSC02083.JPG

Аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва уларга зарур қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида туманлар марказида барпо этилган янги бинолар замонавий кўринишда қурилган бўлиб, унда фуқаролар учун барча шарт-шароитлар яратилган, янги замонавий техника воситалари ва офис мебеллари билан жиҳозланган.

Янги оила қураётган ёшлар учун оила ҳақидаги тушунчаларни янада бойитиш, халқимизга хос бўлган анъаналар ва қадриятлар ҳамда соғлом турмуш ҳақида тушунчалар бериш, айниқса, хотин-қизлар ва никоҳдан ўтувчи ёшлар орасида соғлом оила қуриш, соғлом болаларни дунёга келтириш ва тарбиялаш масалалари юзасидан тизимли асосда тушунтириш ишлари олиб бориш учун алоҳида маслаҳат хоналари ҳам ташкил этилган.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган тантанали очилиш маросимларида адлия бошқармаси, туман ҳокимликлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа ташкилотлар мутасадди раҳбарлари, фахрийлар ва оқсоқоллар, туманларнинг фаол ёшлари ва кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирларга бино қурилишида фаол қатнашган жонкуяр қурувчилар ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари таклиф этилиб, уларга вилоят адлия бошқармасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Тантанали маросимларда ушбу ФҲДЁ идоралари мудираларига янги биноларнинг рамзий калитлари топширилди ҳамда таклиф этилган меҳмонлар томонидан бинонинг ташқи ва ички қисмлари кўздан кечирилди.

Санъаткорлар ва истеъдодли ёшларнинг мусиқали чиқишлари эса мазкур маросимларга байрамона тус бериб, йиғилганларнинг кайфиятини янада кўтаришга ўз ҳиссасини қўшди. Ўз навбатида, ушбу маросимлар уларда қатнашган барча иштирокчиларда мустақил диёримизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу амалларнинг узвий давоми сифатида чексиз шукроналик ва миннатдорлик ҳисларини уйғотди.