Янгиликлар
Ёшлар ва тадбиркорлик
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, “Микрокредитбанк” ОАТБ Наманган филиали, Наманган Мухандислик технология институти билан ҳамкорликда вилоятдаги ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ўрганишга бўлган интилишларини мақсадли илмий йўналтириш мақсадида, жойларда бир қатор семинарлар ташкил этиш назарда тутилган эди.
Шундай семинарлардан бири “Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, уларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимларини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида Наманган Муҳандислик технология ҳамда Наманган Муҳандислик педагогика институтларида ўтказилди.
Тадбирда “Конституция ва қонунларнинг устуворлиги”, “Ёшларни ҳуқуқий тизимда тарбиялаш асослари”, “Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари”, “Тадбиркорлик фаолиятини олиб боришда банк тизими хизматлари” каби мавзуларга тўхталиб ўтилди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб - таомилларини тубдан қисқартириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари, тадбиркорларимиз фаолиятида дастуриламал ҳужжат дея баҳоланаётгани, мазкур ҳужжатлар мазмун-моҳияти, уларнинг тадбиркорлик фаолияти ривожида шубҳасиз, янгича ишчанлик муҳитини яратиши ҳақида сўз юритилди.
Тадбирларда ёшлар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларига малакали мутахассислар томонидан жавоблар олишди.