Yangiliklar
Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Наманган шаҳридаги Мулла Қирғиз ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳамда диний ташкилотларда иш юритишнинг тартиб-қоидалари, шунингдек оила ва никоҳ борасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олишга бағишланган ўқув-семинари ўтказилди.
Мамлакатимизда спортни оммалаштириш, соғлом ҳаёт тарзини қарор топтириш, уни том маънода оммавий умумхалқ ҳаракатига айлантиришга қаратилган улкан ишлар амалга оширилмоқда. Биргина, ўтган йилнинг ўзида мамлакатимизда 113 та болалар спорти объектларининг фойдаланишга топширилганлиги, бу мақсадлар учун 210 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилганлиги спортни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни ҳамда “Экологик ҳафталик” муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди.
ЎзбекиÑтон РеÑпубликаÑи ÐÐ´Ð»Ð¸Ñ Ð²Ð°Ð·Ð¸Ñ€Ð»Ð¸Ð³Ð¸Ð´Ð° “ЖиÑмоний ва юридик шахÑларнинг мурожаатлари тўғриÑида”ги ҳамда “ЎзбекиÑтон РеÑпубликаÑи ЖиноÑÑ‚ кодекÑининг 144-моддаÑи ва ЎзбекиÑтон РеÑпубликаÑи Маъмурий жавобгарлик тўғриÑидаги кодекÑининг 43-моддаÑига ўзгартишлар киритиш ҳақидаâ€Ð³Ð¸ қонун лойиҳалари муҳокамаÑига бағишланган давра Ñуҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида Тошкент давлат юридик университети, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази, Бош прокуратура Олий ўқув курслари, ИИВ Академияси билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги ЕХҲТ лойиҳалари Координатори, АҚШ Федерал суд маркази, Европа Иттифоқининг “Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш” лойиҳаси, “Региональный диалог” ХНТ (Словения) кўмагида “Юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.
Наманган вилоят адлия бошқармасида адлия бошқармаси ва суд департаменти вилоят ҳудудий бошқармасининг навбатдан ташқари кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Жойлардаги адлия органлари ҳамда уларнинг тизимига кирувчи ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариал идоралари томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, бу борадаги вазифаларни юқори савияда бажарилишини таъминлаш ҳамда фуқаролар учун муносиб ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан сўнгги йилларда босқичма-босқич ва тизимли равишда зарур чора-тадбирлар белгиланиб, изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг электрон таълим тармоғи воситасида “Конституциявий ислоҳотлар мақсади – давлат бошқарувини демократлаштириш” мавзусида видеоконференция ўтказилди.