Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

Сабиров Хайрулло Исмоилович

Телефон:
(0-369) 226-11-00 (5001)

Cешанба куни соат 10.00 дан 12.00 гача 15.00 дан 17.00 гача

Сабиров Хайрулло Исмоилович 1980 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтининг бакалавр босқичини, 2006 йилда Тошкент давлат юридик институтининг магистратура босқичини тамомлаган.

Х.Сабиров 2006-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармасининг етакчи маслаҳатчиси,
2007-2010 йилларда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Кадрлар бўлимининг бошлиғи, 2010-2013 йилларда Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2013-2017 йилларда Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2018 йилнинг 14 июль кунидан Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Лавозим вазифалари:

Бошқарма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Бошқарма ишларини ташкиллаштиради, йўналтиради ва назорат қилади;

ҳудудда бошқарма тизимида ишловчи ходимлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширилишини таъминлайди ва ҳуқуқий тарғибот ишларида бевосита қатнашади;

Бошқарманинг таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Бошқармага юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Бошқарманинг тегишли таркибий тузилмаларигага бевосита раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;

Бошқарма ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва функционал вазифалар, аниқ топшириқларнинг бажарилиши учун ҳар бир ходимнинг жавобгарлик доирасини белгилайди;

вазирлик раҳбарияти топшириқлари, фармойишлари, буйруқлари ва кўрсатмаларининг ходимлар томонидан бажарилишини текширади, ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишини назорат қилади;

таклифларга асосан ёки мустақил равишда ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича буйруқлар чиқаради;

вазирлик раҳбариятига ходимларни рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

Бошқарма таркибини ҳамда фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди, Бошқарма фаолиятига оид муҳим масалалар ҳақида вазир ва унинг ўринбосарларига мунтазам равишда ахборот беради;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан қабул қилинадиган қарор лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизани амалга оширилишини таъминлайди;

вазирлик раҳбарияти топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, Олий Мажлис палаталарида, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ташкилотларда тегишли масалалар бўйича бошқарма вакили сифатида иштирок этади;

Бошқарма фаолиятига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш, тегишли дастурлар, режалар ва бошқа топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш учун Бошқарманинг барча ходимлари иштирокида тезкор йиғилишлар ўтказади;

мавжуд штат жадвали асосида лавозимга тайинлаш учун тегишли тартибда вазирга номзодларни тақдим қилади;

Бошқарма ходимларидан меҳнат интизомини бузганлик, юклатилган вазифаларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик ҳолатлари юзасиў ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

Исматиллаев Улуғбек Тохиржанович

Телефон:
(0-369) 226-11-00 (5002)

душанба куни соат 10.00 дан 12.00 гача 15.00 дан 17.00 гача

Исматиллаев Улуғбек Тохиржанович – 1979 йилда Наманган вилояти, Уйчи туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини (бакалавр), 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини (магистр) тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2000 йилда Наманган вилояти “Ал-жаҳон” Ўзбек-Хитой қўшма корхонасининг ҳуқуқшуноси лавозимидан бошлаб, ушбу лавозимда 2001 йилга қадар ишлаган.

2003-2004 йилларда Наманган вилояти “Ал-жаҳон” Ўзбек-Хитой қўшма корхонасининг ҳуқуқшуноси, 2004-2006 йилларда Наманган вилоят адлия бошқармасининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими вақтинча бош маслаҳатчиси, 2006 йилнинг февраль-август ойларида Наманган вилоят адлия бошқармасининг Жамоат бирлашмалари бўйича етакчи маслаҳатчиси, 2006-2009 йилларда Наманган вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси, 2009-2016 йилларда Наманган вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, 2016-2017 йилларда Наманган вилоят адлия бошқармасининг Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими бошлиғи, 2017 йилнинг февраль-июль ойларида Наманган вилоят адлия бошқармасининг Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуроратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори, 2018 йилнинг май-август ойларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуроратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

 

У.Исматиллаев 2018 йил 28 августдан Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.


Бошқарма фаолияти устидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга оширади;

Бошқарманинг тегишли таркибий бўлинмалари самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди, фаолияти устидан бевосита назоратни амалга оширади;

бошқарма ходимларининг меҳнат ва ижро интизомини назорат қилиб боради ва бу ҳақида бошқарма бошлиғига ахборот бериб боради;

вазирлик раҳбарияти ва бошқарма бошлиғининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширилишини ташкиллаштиради ва бевосита иштирок этади;

Вазирлик раҳбарияти, бошқарма бошлиғининг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, Олий Мажлис палаталарида, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ташкилотларда тегишли масалалар бўйича бошқарма вакили сифатида иштирок этади;

бошқарманинг фаолиятини такомиллаштириш, ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалалари бўйича бошқарма бошлиғига таклифлар киритади ҳамда ходимлар малакасини оширишга кўмаклашади;

ўз ваколатлари доирасида ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

бошқарма бошлиғининг рухсати билан соҳа фаолиятига оид йиғилиш ва анжуманларда иштирок этади;

бошқарма бошлиғи иш жойида бўлмаганда унинг вазифасини бажаради;

ўз ваколатига тегишли ҳужжатларни имзолайди;

раҳбарият топшириғига асосан адлия органлари ва муассасалари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини ўрганишда қатнашади, ўрганиш якунлари бўйича таклифлар киритади, зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатади;

Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажаради.

Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Аҳмедов Дилмурод Тохиржонович

Телефон:
(0-369) 226-11-00 (5003)

чоршанба куни соат 10.00 дан 12.00 гача 15.00 дан 17.00 гача

1984 йилда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2007 йилда Наманган давлат университетининг ҳуқуқшунослик факулътетини тамомлаган.

Д.Аҳмедов 2007 йилдан Наманган вилоят адлия бошқармасининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи лавозимида ўз фаолиятини бошлаган.

2008-2010 йилларда бошқарманинг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси, 2010-2011 йилларда бошқарманинг Диний ташкилотлар бўйича етакчи маслаҳатчиси,
2011-2012 йилларда бошқарманинг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси, 2012-2013 йилларда бошқарманинг Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси, 2013-2016 йилларда бошқарманинг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, 2016-2018 йилларда бошқарманинг Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, 2018 йилнинг март-май ойларида бошқарманинг Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими етакчи маслаҳатчиси 2018-2019 йилларда бошқарманинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2019-2021 йилларда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 18 январдаги буйруғига асосан, Д.Ахмедов Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган.


Бошқарма фаолияти устидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга оширади;

Бошқарманинг тегишли таркибий бўлинмалари самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди, улар фаолияти устидан бевосита назоратни амалга оширади;

бошқарма ходимларининг меҳнат ва ижро интизомини назорат қилиб боради ва бу ҳақида бошқарма бошлиғига ахборот бериб боради;

вазирлик раҳбарияти ва бошқарма бошлиғининг топшириқларини

ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширилишини ташкиллаштиради ва бевосита иштирок этади;

Вазирлик раҳбарияти, бошқарма бошлиғининг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, Олий Мажлис палаталарида, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ташкилотларда тегишли масалалар бўйича бошқарма вакили сифатида иштирок этади;

бошқарманинг фаолиятини такомиллаштириш, ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалалари бўйича бошқарма бошлиғига таклифлар киритади ҳамда ходимлар малакасини оширишга кўмаклашади;

ўз ваколатлари доирасида ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

бошқарма бошлиғининг рухсати билан соҳа фаолиятига оид йиғилиш

ва анжуманларда иштирок этади;

бошқарма бошлиғи ёки бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари иш жойида бўлмаганда унинг вазифасини бажаради;

ўз ваколатига тегишли ҳужжатларни имзолайди;

раҳбарият топшириғига асосан адлия органлари ва муассасалари (шу жумладан, ФҲДЁ органлари, давлат нотариал идоралари ва нотариал архив), давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини ўрганишда қатнашади, ўрганиш якунлари бўйича таклифлар киритади, зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатади;

Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажаради.