Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
04.11.2020

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

1. Косонсой тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси (1 та штат)

Адлия бўлими ходими лавозимига қўйиладиган талаблар:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Олий юридик маълумот;
шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

2. Уйчи тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси (1 та штат)

Адлия бўлими ходими лавозимига қўйиладиган талаблар:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Олий юридик маълумот;
шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

3. Наманган вилоят адлия бошқармаси иш юритувчиси (1 та штат)

Адлия бошқармаси ходими лавозимига қўйиладиган талаблар:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Олий ёки ўрта махсус юридик маълумот;
шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.


Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.
1. Номзоднинг шахсий варақаси (объективка)
2. Номзоднинг паспорт нусхаси;
3. Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
4. Танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза.

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ 2020 ЙИЛ 18 НОЯБРЬ КУНИГАЧА НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИНИНГ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ ЛОЗИМ.

Телефон: +99869 227 03 76
Электрон почта: namangan@adliya.uz

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, адлия органлари томонидан ўрнатилган бошқа телефон рақамларга ва @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш