Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
23.10.2020

Наманган юридик техникумига ишга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этадиган номзодга бериладиган саволлар рўйхати

1. ТЕСТ САВОЛЛАРИ:
1. Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси портали бу?
2. Ғўлани 3 жойидан арраласи, у неча бўлакка бўлинади?
3. Калькуляторсиз ҳисобланг: 12-6:3+2∙4
4. Бувидан унинг набираси неча ёшда эканлигини сўрашса, у унинг ёши набирасининг ёшининг ойлари сонига тенг деб жавоб берди. Набираси билан бувининг умумий ёши 65 ёш. Набира неча ёшда? Буви неча ёшда?
5. Конституциянинг қайси қисмида Ўзбекистон халқи инсонпарвар демократик-ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаётгани эътироф этилган?
6. Фуқаро тўлиқ муомала лаёқатига неча ёшдан эга бўлади?
7. Жисмоний шахсларга етказилган маънавий зарарни ундириш қайси кодекс билан тартибга солинади?
8. Қуйидаги қайси давлат органи Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?
9. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қачон қабул қилинган?
10. Омбудсман бу?
11. Даъво қилишнинг умумий муддати қанча?
12. “Tashkent Law Spring” форуми бу...
13. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида барча фуқаролар учун меҳнат килиш бурчи белгиланганми?
14. Ўзбекистон Республикасида қайси орган ҳалқаро шартномалар ва битимларни ратификация қилиш ҳуқуқига эга?
15. Ўзбекистон Республикасида солиқларни қайси орган жорий қилади?
16. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат юритишда нималарга асосланади?
17. Қуйидаги қайси давлат органи Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?
18. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ жамиятнинг асосий бўғини бўлиб .....
19. Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қайси ҳуқуқ ва эркинликлари гуруҳига киради?
20. Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қайси ҳуқуқ ва эркинликлари гуруҳига киради?
21. Конституцияга мувофиқ “...... жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди.”
22. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш кимнинг ваколати ҳисобланади?
23. Қуйидаги қайси мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятнома ва ишончномалар нотариал тасдиқланган ҳужжжатларга тенглаштирилган? 24. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий кучга эга бўладими?
25. Меҳнат тақсимоти – ?
26. Килобайт неча байтдан иборат? 
27. Байт неча битдан иборат?
28. Микропроцессор нима?
29. Ахборотнинг ўлчов бирликлари тўғри кўрсатилган жавобни топинг?
30. Ортиқча фигурани топинг.
 31. Шахс неча ёшдан ишсиз деб эътироф этилиши мумкин?
32. Меҳнат дафтарчаси қандай ҳужжат?
33. Кундалик дам олиш вақтининг муддати неча соатдан кам бўлиши мумкин эмас?
34. Меҳнат шартномаси қанча муддатга тузиш мумкин?
35. Фуқаро тўлиқ муомала лаёқатига неча ёшдан эга бўлади?
36. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мажлислари бир йилда неча маротаба ўтказилади?
37. Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонуни қачон қабул қилинган?
38. Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси "cўм" қачондан муомалага киритилган?
39. Ўзбекистон Республикаси нечта давлат билан чегарадош?
40. Ўзбекистон Республикасининг ер майдони қанчани ташкил қилади?
41. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қачон қабул қилинган?
42. Тошкент шаҳрида Амир Темур ҳайкали қачон ўрнатилган?
43. Агар хозир вақт 11:38 бўлса, 99 дақиқадан кейин соат неча бўлади?
44. Буваси набирасининг биринчи туғилган кунига битта китоб совға қилди. Иккинчи туғилган кунига – 3 та, учинчисига – 9 та, тўртинчисига – 27 та ва ҳоказо. Набираси 5 ёшга тўлди. Унда қанча китоб бўлди?
45. Англияга практикага келган 22 талабанинг 12 таси инглиз тилида, 14 таси немис тилида гаплашади. Қанча талаба шу икки тилда сўзлашади?
46. Отаси ўғли билан бирга 42 ёшга тенг, ўғли ва бувасининг ёши 67 га тенг, отаси ва буваси бирга 87 ёшда. Ўғли, отаси ва буваси алоҳида неча ёшга тенг.
47. Ака-ука Шерзод ва Бегзодлар оғир атлетика билан шуғулланадилар. Бир куни Шерзод айтди “ука менга иккита гантелингни берсанг менда икки баробар кўпроқ бўлар эди». Бегзод жавоб берди: “Ака, шу ҳам инсофданми?! Ундан кўра сиз менга иккита гантелингизни беринг шунда иккаламизда тенг, баробар бўлади. Савол: ака-укаларда нечтадан гантел бор?
48. Арифметик прогрессиянинг кейинги ҳадини топинг. 8, 13, 18, 23,……
49. Арифметик прогрессиянинг кейинги ҳадини топинг. 17, 19, 21, 23,……
50. Қонуниятни топинг. 4, 5, 8, 9, 12, 13, 16, ..., ...
51. Агар бунунги кун душанбадан кейин келмаса ва пайшанбадан олдин бўлмаса, кеча ва эртага якшанба эмас, эртадан кейин эса шанба бўлмайди ва кечадан олдин чоршанба эмас эди. Бугун хафтанинг қайси куни эканлигини аниқланг?
52. Қўлларда 10та бармоқлар бор, 10та қўлда нечта бармоқ бор?
53. Мамеднинг10 та қўйи бор эди. 9-дан бошқа кейинги ҳаммаси ўлиб қолди. Нечта қўй қолди?
54. Бўш жойга керакли рақамни қўйинг.
 1. ИЖТИМОИЙ – СИЁСИЙ САВОЛЛАР:
 1. Ўзбекистон Республикаси “Мустақиллик тўғрисида”ги Қонунининг мазмун моҳиятини тушунтириб беринг?
2. Aбадий қадриятлар нима ва унинг шаклларини тушунтириб беринг ?
3. Гендер тенглиги тушунчасини тушунтириб беринг ?
4. Aбдулло Aвлоний ҳақида нималар биласиз ?
5. Маънавият ва маърифат тушунчасини изоҳлаб беринг ?
6. Бағрикенглик (толерантлик) тушунчасини изоҳлаб беринг ?
7. Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида нималарни биласиз?
8. БМТ – Бирлшган Миллаатлар Ташкилоти ҳақида сўзланг?
9. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида гапиринг?
10. Миллий ғоя деганда нимани тушунасиз ?
11. Ватанпарварлик деганда нимани тушунасиз ?
12. Оммавий маданият нима ?
13. Конституция нима ?
14. Демократия нима ?
15. Диний бағрикенглик деганда нимани тушунасиз ?
16. Исхоқхон Ибрат ҳақида нималарни биласиз ?
17. Жадидчилик тушунчасини изоҳланг?
18. Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб борилаётган сиёсий партиялар ҳақида гапиринг ? 19. Маданият нима ? 20. ЮНЕСКО ҳақида гапириб беринг? 21. “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция ҳақида маълумот беринг? УМУМИЙ ҚОНУНЧИЛИК СОҲАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР РЎЙХАТИ 1. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият тушунчаси? 2. Жамиятимиз хаётига хавф тўғдирадиган мафкуравий таҳдидлар 3. Мурожаатларнинг турларини санаб беринг? 4. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат? 5. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг сиёсий ҳуқуқларини санаб беринг? 6. Ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг қандай ҳуқуқи ҳисобланади? 7. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан жамиятнинг иқтисодий негизини нима ташкил этади? 8. Коррупциявий омиллар нима? 9. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби? 10. “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастурининг муҳим жиҳатларини санаб беринг? Хусусан, Дастурда ёшларга берилган имтиёзлар ва шарт-шароитларни айтиб беринг. 11. Қандай солиқ турлари мавжуд? 12. Референдум нима? Мамлакатимизда референдум ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини кўрсатинг. 13. Конституция ва қонунларнинг устуворлиги деганда нимани тушунасиз? Мисоллар билан фикрингизни асосланг. 14. Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари деганда нималарни тушунасиз? 15. Сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларга нималар киради. Уларнинг қандай кўринишлари мавжуд. 16. Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларга нималар киради. 17. Мулк нима? Мулк дахлсизлиги қандай таъминланади? 18. Умуммиллий бойликлардан фойдаланиш тартиби қандай? Уларни давлат муҳофаза этилиши қандай йўллар билан амалга оширилади? 19. Бугун жамиятимизда “уюшмаган ёшлар” тушунчасининг маъно-мазмуни хусусида турли баҳс-мунозаралар кетмоқда. Сизнингча, мазкур тушунча кимларга нисбатан ишлатилиши мумкин? 20. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимида катта ўзгаришлар содир бўлди. Мазкур ислоҳотлар учун қандай тамойиллар асос қилиб олинди? 21. Ўзбекистон Республикасида демократик жамиятни барпо этишда сиёсий партияларнинг роли ва вазифалари қандай? 22. Давлат хизматлари нима ва ундан қачон, қай тартибда фойдаланиш мумкин? 3. ЛАВОЗИМ КАСБ ФАОЛИЯТИГА ОИД САВОЛЛАР: ҲУҚУҚШУНОСЛИК ФАНЛАРИ ЛАВОЗИМИ БЎЙИЧА: 1. Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида қандай ҳуқуқларга эга? 2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра шахснинг ҳуқуқий мақомини тушунтириб беринг? 3. Давлат тушунчасига таъриф беринг? 4. Давлатнинг ташқи функцияларига нималар киради ва уларни таърифланг? 5. Давлатнинг ички функцияларига нималар киради ва уларни таърифланг? 6. Давлат шакллари деганда нимани тушунасиз ва бошқарув шаклига таъриф беринг? 7. Республика бошқарув шакли қандай турларга бўлинади, уларга таъриф ва мисоллар келтиринг? 8. Давлат органлари қандай турларга бўлинади ва улар ҳақидаги тасаввурингизни айтинг? 9. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод бўлган шахсларга қандай талаблар қўйилган? 10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши учун номзодларга қандай талаблар қўйилади? 11. Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини айтинг ва уларга таъриф беринг? 12. Суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш бўйича сўнгги йилларда олиб борилган ишлар нималардан иборат? 13. Конституциявий ҳуқуқ соҳасида қандай муносабатларни тартибга солади? 14. Ҳуқуқ институтлари нима ва унга мисоллар келтиринг? 15. Ҳуқуқий муносабатлар деганда нимани тушунасиз ва унга мисоллар келтиринг? 16. Ҳуқуқий муносабат тузилишига кўра қандай элементларни ўз ичига олади ва бу элементларни мисоллар орқали тушунтиринг? 17. Ҳуқуқий муносабатларда иштирок этувчилар, яъни субъектлар қандай лаёқатларга эга бўлишлари талаб этилади ва уларни таърифланг? 18. Ҳуқуқий одат нима ва бунга мисоллар келтиринг? 19. Юридик прецедент нима ва у қайси давлатларнинг ҳуқуқ манбаи ҳисобланади? 20. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат нима, у қандай қоидаларни ўз ичига олади? 21. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қандай турлари мавжуд? 22. Ўзбекистон Республикаси қонунларини қандай гуруҳларга бўлиш мумкин? 23. Конституциявий қонунлар қандай қонунлар ҳисобланади ва улар қандай қабул қилинади? 24. Кодекслаштирилган қонун бу нима, унга мисоллар келтиринг? 25. Қонун вақт бўйича қандай тартибда кучга киради? 26. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғи сифатида қандай норматив-ҳужжатлар чиқаради ва уларни тавсифлаб беринг? 27. Қонун ости ҳужжатлари қайси турдаги ҳужжатлар киради ва улар кимлар томонидан қабул қилинади? 28. Ҳуқуқий онг нима ва у қандай шаклланади? 29. Ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва турлари? 30. Ҳуқуқбузарликнинг қандай белгилари мавжуд ва уларни таърифлаб беринг? 31. Интизомий ҳуқуқбузарлик нима, унга мисоллар келтиринг? 32. Фуқаролик ҳуқуқбузарлик нима, унга мисоллар келтиринг? 33. Жиноят ва жиноий жавобгарлик деганда нимани тушунасиз? 34. Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда нимани тушунасиз ва унга мисоллар келтиринг? 35. Ҳуқуқбузарликнинг объекти деганда нимани тушунасиз? 36. Ҳуқуқбузар ким, ҳуқуқбузарлик субъекти деганда нимани тушунасиз? 37. Юридик жавобгарлик нима ва унинг турларини таърифлаб беринг? 38. Юридик жавобгарлик қандай тартибда амалга ошади ва унинг қандай турлари фарқланади? 39. Интизомий жавобгарлик қайси кодекс билан тартибга солинади ва бу жавобгарликнинг қандай турлари бор? 40. Фуқаровий жавобгарлик нима ва у қандай тартибда амалга оширилади? 41. Маъмурий жавобгарлик нима ва унинг қандай жазо турлари бор? 42. Жиноий жазолар қайси кодексда берилган ва уларнинг турларини ёритиб беринг? 43. Жиноий жавобгарликнинг асосий ва қўшимча жазо чораларини айтинг? 44. Нима учун Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинди ва унинг ўрнига қандай жазолар жорий этиш белгиланди? 45. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органи деганда нимани тушунасиз? 46. Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари тизимини, асосан нималар ташкил қилади ва уларни таърифланг? 47. Прокуратура органлари ва уларнинг ходимлари ҳисобланган прокурорларнинг вазифалари нималардан иборат? 48. Мажбурий ижро бюроси қачон ташкил этилди ва унинг зиммасига қандай вазифалар юклатилди? 49. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати қандай вазифаларни амалга оширади? 50. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қандай орган ва мақсадлари нима? 51. Давлат солиқ қўмитасининг асосий вазифалари нималардан иборат? 52. Божхона органларининг асосий вазифаларини айтинг? 53. Адлия органлари тизими қандайлигини айтинг? 54. Адлия органлари фаолиятига ким раҳбарлик қилади ва у қандай тайинланади? 55. Адлия органларининг асосий вазифалари нималардан иборат? 56. Ягона дарча нима ва у нима мақсадда ташкил этилди? 57. Адвокат сўзи қандай маънони англатади ва кимлар адвокатлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин? 58. Қандай шахсларни адвокатлик фаолияти билан шуғулланишга йўл қўйилмайди? 59. Қонунга кўра адвокатлар қандай турдаги юридик хизматларни кўрсатадилар? 60. Нотариал идоралар қайси орган томонидан ташкил этилади ва кимлар нотариус бўлиши мумкин? 61. Нотариал идоралари вазифалари нималардан иборат? 62. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари нима мақсадда тузилган? 63. Фуқаролик ҳуқуқи соҳаси қандай муносабатларни тартибга солади? 64. Шахснинг муомала ва ҳуқуқий лаёқати деганда нима тушунасиз? 65. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар қандай фуқаролик ҳуқуқларига эга? 66. 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган кичик ёшдаги болалар қандай фуқаролик ҳуқуқларига эга? 67. Ҳуқуқбузарликларнинг хусусияти ва белгиларига қараб қандай гуруҳга ажратиш мумкин ва уларга таъриф беринг? 68. Ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга қандай жазолар қўлланилади? 69. Вояга етмаганларга нисбатан қўлланиладиган жиноий жавобгарлик турига кирувчи жарима жазоси ҳақида маълумот беринг. 70. Вояга етмаганларга нисбатан қўлланиладиган жиноий жавобгарлик турига кирувчи ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳақида маълумот беринг. 71. Вояга етмаганларга нисбатан қўлланиладиган озодликни чеклаш, мажбурий жамоат ишлари жиноий жазоси ҳақида маълумот беринг. 72. Вояга етмаганларга нисбатан қўлланиладиган жиноий жавобгарлик турига кирувчи озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳақида маълумот беринг. 73. Жиноят қилгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлмаган шахснинг жинояти ҳақидаги ишлар бўйича нималар аниқланиши лозим? 74. Ўн беш ёшга тўлган болалар қандай тартибда ишга қабул қилинади? 75. Меҳнат қонунчилигига кўра иш вақти вояга етмаганларга қанча этиб белгиланган? 76. Жиноят содир этилгунга қадар 14 ёшга тўлган шахслар қандай жиноятлар учун жавобгарликка тортиладилар? 77. Конституция сўзи қандай маънони англатади ва унда нималар белгилаб қўйилади? 78. Конституция билан конституциявий ҳуқуқ ўртасидаги фарқли жиҳатларни айтинг. 79. Ҳуқуқ тушунчасига таъриф беринг? 80. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳаси қачондан бошлаб ишлаб чиқилган? 81. Конституция муқаддимасида нималар акс эттирилган? 82. Суверенитет нима, давлат суверенитети деганда нимани тушунасиз? 83. Халқ ҳокимиятчилиги атамаси қандай маънони англатади ва у биринчи бўлиб қаерда пайдо бўлган? 84. Демократиянинг қандай шакллари бор, уларни ёритиб беринг? 85. Ҳокимиятнинг бўлиниш принципини тушунтириб беринг, бу принцип нима учун керак? 86. Ташқи сиёсат деганда қандай фаолиятни тушунасиз? 87. БМТ қачон ташкил топган ва Ўзбекистон унга қачон аъзо бўлган? 88. Ўзбекистон қандай халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб бормоқда? АХБОРОТ-КУТУБХОНА ДИРЕКТОРИ ВА ЕТАКЧИСИ ЛАВОЗИМИ БЎЙИЧА: 1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Наманган вилояти юридик техникумининг Ахборот – кутубхона маркази кайси қарорига мувофиқ ташкил этилган? 2. Ахборот – кутубхона маркази ўз фаолиятини кайси конун хужжатларига мувофиқ олиб боради? 3. Ахборот – кутубхона маркази ўз фаолияти буйича бевосита ким билан хамкорликда иш олиб боради? 4. Ахборот – кутубхона маркази маданий, маърифий, ахборот ва бошқа лойиҳалар акцияларини амалга ошириш, шунингдек фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида кимлар билан ҳамкорлик ўрнатиши керак? 5. Ахборот – кутубхона маркази ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширмайди? 6. Ахборот – кутубхона маркази ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги кайси ҳуқуқларга эга? 7. Ахборот – кутубхона маркази фондининг сақланишини таъминлаш мақсадида качон санитар кунини ташкил қилади? 8. Ахборот-кутубхона марказининг умумий қоидалари хакида гапириб беринг? 9. Ахборот-кутубхона марказининг асосий вазифалари хакида гапириб беринг? 10. Марказнинг ахборот-кутубхона хизматлари турларини кенгайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш; 11. Юридик таълимга оид ўқув адабиётлар, шунингдек бадиий адабиётларнинг ахборот-кутубхона фондини қандай асосда шакллантирилади. 12. Марказнинг ахборот-кутубхона фондидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ фойдаланувчиларга зарур шарт-шароитларни яратиш; 13. Техникум ўқувчиларининг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолатини аниқлаб бориш ва умумлаштириш, шунингдек уларни ахборот-кутубхона фондидаги ўқув адабиётлари ҳақида маълумотлар билан таъминлаш. 14. Фойдаланувчиларга марказ фонди тўғрисида каталог, картотека ва маълумотлар базаси орқали тўлиқ ва тезкор маълумот бериш; 15. Фойдаланувчиларга ўзининг ахборот-кутубхона фондидаги адабиётлар ҳақида маълумот бериш мақсадида янги адабиётлар, шунингдек муайян ёки муҳим саналарга бағишланган адабиётлар кўргазмаларини ташкил этиш, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш, конференциялар, семинар ва бошқа тадбирларда адабиётлар кўргазмалари билан иштирок этиш; 16. Фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона фондини жамлаш, ҳисобга олиш, жойлаштириш, сақлаш ва белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш; 17. Нашрларга обуна ташкил этишни амалга ошириш. 18.Республика ахборот-кутубхона марказлари, миллий, маданий-маърифий марказлар, таълим муассасалари, ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш; 19. Фойдаланувчиларни асосий ахборот хизматларини бепул кўрсатиш; бошқа ташкилотларга шартнома бўйича хизмат кўрсатиш; 20. Ахборот-библиографик маданияти бўйича машғулотлар олиб бориш, фойдаланувчиларга замонавий ахборот-кутубхона хизматини тақдим этиш; 21. .Ахборот-кутубхона жараёнини замонавий техника билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш; 22. Ахборот-кутубхона марказининг хуқуқлари хакида гапириб беринг? 23. Техникум раҳбариятига марказнинг ахборот-кутубхона фондини янги адабиётлар билан тўлдириш, шунингдек марказ фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан мазкур мақсадда зарур жиҳозлар, техник воситалар ва бошқа ашёлар ажратиш зарурлиги юзасидан таклифлар киритиш; 24. Фойдаланувчилар ва марказ ходимлари томонидан ахборот-кутубхона фонди адабиётларига ва марказнинг бошқа ашёларига етказилган зарарнинг белгиланган тартибда қопланилишини талаб қилиш; 25. Деканатлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш; 26. Ахборот-кутубхона маркази етакчи мутахассиси қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкинми? 27. Ахборот – кутубхона маркази ўз фаолиятини кайси конун хужжатларига мувофиқ олиб боради? 28. Республикамизда Ахборот – кутубхона марказларини ташкил этиш буйича қандай конун ва карорлар кабул килинган? 29. Республикамизда Ахборот – кутубхона марказларини ташкил этишдан максад нима? МОНИТОРИНГ ВА ИЧКИ НАЗОРАТ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ВА ДЕВОНХОНА МУДИРИ ЛАВОЗИМИ БЎЙИЧА: 1. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи қандай умумий коидаларга амал килади? 2. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи қандай норматив ҳужжатларни пухта ўзлаштирган бўлиши зарур? 3. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи ўз вазифаларини амалга ошириш учун қуйидаги кайси ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкин эмас? 4. Юридик техникумдаги кайси бўлимларнинг ҳар ўқув йилига мўлжалланган ярим йиллик ҳамда йиллик иш режалари бажарилишини назорат қилади? 5. .Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғининг ижро интизомига риоя этилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши аҳволи бўйича канча вакт давомида таҳлил қилиб, натижалари юзасидан техникум директорига ахборот беради? 6. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи қандай масалалар буйича ўқув-услубий ва амалий семинарлар ташкил этиши мумкин? 7. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғининг ижро интизомига риоя этилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши аҳволи буйича канча вакт давомида техникум Кенгашида ҳисобот беради? 8. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи хукуматимиз томонидан кабул килинган кайси конун хужжатлари ижроси тўғрисидаги маълумотларни тегишли ташкилотларга тақдим этилишини таъминлайди? 9. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи нималар устидан мунтазам назорат олиб бориши мумкин? 10. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи қандай умумий коидаларга амал килади? 11. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи қандай норматив ҳужжатларни пухта ўзлаштирган бўлиши зарур? 12. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғининг асосий вазифаларини санаб беринг? 13. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи қандай масалалар буйича ўқув-услубий ва амалий семинарлар ташкил этиши мумкин? 14. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи хукуматимиз томонидан кабул килинган кайси конун хужжатлари ижроси тўғрисидаги маълумотларни тегишли ташкилотларга тақдим этилишини таъминлайди? 15. .Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи нималар устидан мунтазам назорат олиб бориши мумкин? 16. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғининг ҳуқуқлари? 17. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи ўз вазифаларини амалга ошириш учун кайси ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкин эмас? 18. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи уз фаолияти буйича качон ва кимга хисоботлар бериб боради? 19. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғининг кундалик иш тартиби қандай ташкил килиниши керак? ДЕКАН ЛАВОЗИМИ БЎЙИЧА: 1. Техникумнинг декан лавозими фаолияти бўйича кимга буйсунади? 2.Техникумнинг декан лавозими бўйича ўз фаолиятини кайси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосида ташкил этади? 3. Техникум декани Ўзбекистон мустақиллиги принципларига садоқатли ҳамда жамият тараққиётига муносиб хисса қўша оладиган юқори малакали юридик кадрларни шакллантириш борасида қайси орган ва ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади? 4. Техникум декани ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, ҳуқуқий, сиёсий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича самарали тизимни яратиш, уларда ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш мақсадида қандай тадбирларни амалга оширади? 5. Техникум декани ўқувчиларнинг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда турли мавзулар, йўналишлар бўйича қандай тадбирларни ташкил қилади? 7. Техникум декани ўқувчиларнинг жорий, оралиқ ва якуний назоратлар натижалари бўйича ким билан хамкорликда тахлил қилиб боради? 8. Декан лавозими нималар бўйича мониторинг олиб боради? 9. Техникум декани ўқув жараёнида назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлаш, ўқувчиларда касбий кўникмаларни ривожлантириш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш, интерфаол усулларни қўллашни такомиллаштириш мақсадида дарсларга қатнашиш ва натижаси бўйича кимга хисобот беради? 10. Техникум деканига кимларни ўз вазифасидан озод қилиш хуқуқи берилган? 11. Техникум декани нималар тўгрисида лойихалар тайёрлайди? 12. Техникум деканининг фаолияти бўйича хуқуклари қайси жавобда нотўгри берилган? 13. Техникум декани ким билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг давоматини яхшилаш бўйича тегишли ишларни амалга оширади? 14. Техникум декани кайси умумий коидалар асосида иш фаолиятини ташкил килади? 15. .Техникумнинг декан лавозими бўйича ўз фаолиятини кайси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосида ташкил этади? 16. Техникум деканининг асосий вазифалари қайси жавобда тўгри берилган? 17. Техникум декани ўз фаолияти бўйича таълим муассасасидаги вазифаси? 18. Техникум декани нималар тўгрисида лойихалар тайёрлайди? 19. Техникум деканининг фаолияти бўйича хуқуклари қайси жавобда нотўгри берилган? 20. Декан сузининг маьноси? 21. Декан Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил укувчиларни тугри йулга йуналтириш буйича қандай тезкор чора - тадбирларни амалга ошириш мумкин? 22. Ўзингиз хохлаган бирор - бир байрам сценарийсини шакл ва мазмунини тузиб беринг? 23. Техникум декани ўз фаолияти бўйича АКТ дан қандай амалда фойдаланасиз курсатиб беринг? ПСИХОЛОГИЯ ЛАВОЗИМИ БЎЙИЧА: 1.Техникуми психологи хизмат фаолияти давомида бевосита кимга бўйсунади? 2. Техникуми психологи қандай муаммоларни ҳал этишга масъул ҳисобланади? 3. Техникуми психологи фаолияти давомида қандай норматив ҳужжатларни пухта ўзлаштирган бўлиши зарур ва ўз фаолиятини ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган холда ташкил этиши мумкин? 4. Техникум психологининг асосий вазифалари қайси жавобда нотўгри берилган? 5. Техникум психологи ўқувчиларнинг ўқиши давомида психологик-педагогик жиҳатдан чуқурроқ ўрганишга йўналтирилган қандай тартибда психодиагностик тадқиқотлар олиб боради? 6. Техникум психологи кимлар ўртасидаги низолар билан иш олиб боради? 7. Техникум психологи қаерда энг қулай психологик муҳитни юзага келтириш учун махсус психологик тадбирлар олиб бориши керак? 8. Техникум психологи кимлар билан ишлашда ягона ёндашувларга доир услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиши керак? 9. Техникум психологи ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича ҳуқуқлари қайси жавобда нотўгри берилган ? 10. Психалогиянинг асосий тамойиллари қайси жавобда тўгри берилган? 11. Техникум рухшуносининг умумий қоидалари хакида гапириб беринг? 12. Психологнинг асосий вазифалари хакида гапириб беринг? 13. Психологнинг Ҳуқуқлари хакида гапириб беринг? 14. .Ахборот – кутубхона маркази ўз фаолиятини кайси конун хужжатларига мувофиқ олиб боради? 15. Психодиагностик тадқиқотлар деганда нимани тушунасиз? 16. "Бихевиоризм" нима? 17. Психология нима? 18. Психологик йўналишдаги таълим турининг асосий йўналишлари нималардан иборат? 19. Психологиянинг асосий тамойилларини айтиб беринг. 20. Республикамизда рухшунос буйича қандай конун ва карорлар кабул килинган? 21. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил укувчиларни тугри йулга йуналтириш буйича қандай тезкор чора - тадбирларни амалга ошириш мумкин? 22. Узингиз хохлаган бирор - бир байрам сценарийсини шакл ва мазмунини тузиб беринг? ҲИСОБЧИ ВА ЁРДАМЧИ ҲИСОБЧИ ҲАМДА ЮРИСТЛАР УЧУН ИҚТИСОДИЁТ АСОСЛАРИ ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ ЛАВОЗИМИ БЎЙИЧА: 1. Бухгалтерия ҳисоби усул элементлари нималардан иборат? 2. Корхона хўжалик фаолиятини кузатиб ботиш ҳисобга олинадиган хўжалик муаммоларини дастлаб назорат қилиш ва акс эттириш бухгалтерия ҳисобини қайси усулига киради? 3. Баҳолаш деганда нимани тушунасиз? 4. Ишлаб чиқарилган маҳсулот ва сотиб олинган моддий бойликларнинг тан нархини аниқлаш бухгалтерия ҳисобини қандай усули ҳисобланади? 5. Инвентаризация нима? 7. Хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисоби шчотлари акс эттириш деб нимага айтилади? 8. Маълум бир муддатга хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаалари ҳақида пул шаклида умумлашган маълумотлар бухгалтерия ҳисобини қандай усули ҳисобланади? 9. Ҳисобот бу? 10. Бухгалтерия баланси нима? 11. Бухгалтерия бўлимида тузиладиган шартнома тузиш тартибини тушунтириб беринг. 12. Дебиторлик ва кредиторлик ҳакида тушунча беринг. 13. .Ходим мехнат таътили даврида касаллик варақасига чикиши мумкинми ? Агар чикса тартиби қандай бўлади. 14. Электрон савдо орқали шартнома тузилса етказиб берувчи махсулотни неча кунда етказиб бериши лозим 5.Харажатлар сметасини тузилиш тартиби қандай ? 15. Хозирги вақтда хомиладорлик нафақасини тўланиш тартиби ва харажат моддаси қандай? 16. Объектни ижарага бериш ва қайтариш тартиби қандай ? 17. Мехнат шартномаси бекор бўлган ходим билан ўзаро ҳисоб- китоблар деганда нимани тушунасиз? 18. Бюджетдан ташқари ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағларни ишлатилиш тартиби қандай ? 19. Иш хаки ва унга тенглаштирилган тўловлар деганда нимани тушунасиз ? ЮРИДИК КЛИНИКА ЛАВОЗИМИ БЎЙИЧА: 1. Юридик клиника тушунчаси қачон пайдо бўлган? 2. Юридик клиника қандай фаолиятни амалга оширади? 3. Юридик клиника ўз моҳияти ва юридик табиатига кўра қандай тушунча билан бевосита алоқадор? 4. Бепул юридик ёрдамнинг асосий принциплари нималардан иборат? 5. Бепул юридик ёрдамнинг турлари тўғри кўрсатилган жавобни кўрсатинг? 6. Мурожаат қилган шахсга Юридик клиникалар томонидан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш қанча муддатда амалга оширилади? 7. Юридик клиниканинг ўзига хос хусусияти? 8. Юридик клиника фаолиятини тартибга солувчи хужжатларга қуйидагилардан қайси бири хос эмас? 9. Қонун тилига қандай талаблар қўйилади? 10. Ҳуқуқий коллизия нима? 11. Юридик клиника маслаҳатчиси ва мижоз билан ўтказиладиган суҳбатнинг мақсади? 12. Юридик клиникада мижоз билан суҳбат ўтказиш босқичлари нималардан иборат? 13. Ҳақиқий маълумотларнинг ҳуқуқий таҳлили қайси босқичда амалга оширилади? 14. Юридик клиника маслаҳатчисининг касбий этикаси принциплари билан нима боғлиқ эмас? 15. Ишни таҳлил қилиш ва иш бўйича позицияни ишлаб чиқишнинг биринчи босқичи қандай? 16. Мижознинг муаммосини ҳал қилишнинг мумкин бўлган вариантларини аниқлаш мақсадида клиника маслаҳатчиси ва мижознинг ўзаро таъсири жараёни ...? 17. Юридик клиниканинг коида ва фаолияти хакида гапиринг? 18. Юридик клиниканинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари хакида гапиринг? 19. Бепул юридик ёрдамнинг асосий принциплари ва турлари нималардан иборат? 20. Юридик клиникада мижоз билан суҳбат ўтказиш босқичлари нималардан иборат? 21. Ҳақиқий маълумотларнинг ҳуқуқий таҳлили қайси босқичда амалга оширилади? УСЛУБЧИ ЛАВОЗИМИ БЎЙИЧА: 1. “Таълим тўғрисида”ги Қонун қачон қабул қилинган? 2. “Техникум” сўзининг маъноси нима? 3. Наманган вилояти юридик техникуми қайси норматив хужжатга асосан ташкил қилинган? 4. Ҳаракатлар стратегиясини устувор йўналишларини сананг. 5. “Коррупция” сўзи қайси тилдан олинган ва қандай маънони билдиради? 6. Услубчи кундалик иш тартиби қандай ташкил килиниши керак? ИНГЛИЗ ТИЛИ ФАНИ ЎҚИТУВЧИ ЛАВОЗМИИ БЎЙИЧА: 1. Topic «My Daily Program» 2. Topic « My future career » 3. Topic «How Did I Spend My Summer Holidays» 4. Topic «My English lesson» 5. Topic «Our constitution» 6. Topic «Our holidays» 7. Topic « Talking about Feelings and Health » 8. Topic «Expressing Likes and Dislikes”

Рўйҳатга қайтиш