Yangiliklar
Ҳар қандай ўзини мустақил деб билган ҳуқуқий демократик давлатда сайловлар давлат бошқарувини ташкил этишнинг муҳим белгиси ҳисобланади. Ўз навбатида, халқ хоҳиш-иродасининг сайловлар орқали эркин ифодаланиши фуқаролик жамияти ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этишнинг олий шакли бўлиб, демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгисидир.
Шу кунларда Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан манфаатдор идоралар ҳамкорлигида “Фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сервис хизматлари кўрсатиш ва экспорт қилиш масалалари” мавзусида Республика ҳудудий семинарлари ташкил этилмоқда.
Адлия вазирлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти ва амалиётда қўлланилиши мавзуида анжуман ташкил этилди. Унда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралардан вакиллар, соҳага дахлдор мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.