Мурожаатлар натижалари

Мурожаат:

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан “Sayram sanoat invest” МЧЖ раҳбари А.Раимовнинг “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси Тўрақўрғон туман филиали мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижа:

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, 2016 йил 18 июлда “Sayram sanoat invest” МЧЖ томонидан газ тармоғига фойдаланишга тайёр ҳолда уланиш юзасидан Тўрақўрғон туман ҳокимлиги ҳузуридаги “ягона дарча” марказига ёзган аризасига асосан жорий йилнинг 21 июлида жамият билан “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси Тўрақўрғон туман филиали ўртасида фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш бўйича 5 млн сўмлик 3-сонли шартнома тузилган.

Ўзаро тузилган шартномага асосан 2016 йил 25 июнда жамият томонидан лойиҳалаш ишларини бажариш учун аванс тариқасида 1 млн сўм пул маблағлари филиал ҳисоб рақамига ўтказиб берилган  

Бироқ, томонлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра лойиҳалаш ишларини амалга ошириш мажбурияти филиал зиммасига юклатилган бўлсада, ушбу ишларни “Sayram sanoat invest” МЧЖ томонидан қўшимча маблағ ҳисобига амалга оширилиши талаб этилган.

Бунинг оқибатида жамият томонидан қўшимча 1 млн сўмдан ортиқ маблағлар сарфланиб, 2016 йил
18 августда “Водийиндустриягазлойиҳасервис” унитар корхонаси ёрдамида лойиҳалаш ишлари амалга оширилган.

Шунингдек, туман газ филиали томонидан шартнома шартларига зид равишда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмасдан туриб, қўшимча умумий қиймати 9 548,0 минг сўмлик янги шартнома тузишга мажбур этилган.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, филиал бошлиғи И.Собировга нисбатан МЖтКнинг 2419-моддага асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судига юборилди ҳамда вилоят “Водийгазтаъминот” унитар корхонасига қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, уларнинг  сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди. Суднинг 26.10.2016 йилдаги қарорига асосан И.Собировга нисбатан  энг кам ойлик иш ҳаққининг 4 баробари миқдорида маъмурий жарима жазоси қўлланилди.

 

Мурожаат:

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Уйчи туманида фаолият юритувчи “Мега Текстиль” хорижий корхонаси раҳбари К.Маматчаевнинг АИТБ “Ипак йўли” Наманган вилоят филиали мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб норози ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижа:

Ўрганиш жараёнида филиал томонидан тадбиркорлик субъекти томонидан кредит маблағлари ажратишни сўраб ёзган аризасини кўриб чиқишда “Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўй. рақ. 2546, 27.12.2013 й.) талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди.

Хусусан, “Мега Текстиль” хорижий корхонаси раҳбари К.Маматчаев томонидан 2016 йил 1 мартда банк филиалига 5,5 млрд сўм кредит маблағлари ажратишни сўраб мурожаат этган. Ушбу ариза шу куннинг ўзида филиалнинг “Аризаларни рўйхатга олиш китоби”га қайд этилиб, ижро учун филиалнинг кредит бўлими бошлиғи О.Хусаиновга чиқарилган.

Кредит бўлими бошлиғи О.Хусаинов томонидан корхонанинг кредит маблағлари ажратиш тўғрисидаги мурожаатига қўшимча равишда “Мега Текстиль” хорижий корхонанинг низоми, таъсис шартномасидан нусхаси, “Фазлиддин Ибрагимов” фермер хўжалиги ва “Muborak Pure Silk” қўшма корхонасига тегишли низом нусхаси, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, корхона таъсисчиси Н.Ибрагимовга тегишли бўлган паспорт нусхаси ва улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун олинган лицензия нусхалари ортиқча ҳужжат сифатида талаб қилиб олинган.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, АИТБ “Ипак йўли” Наманган вилоят филиалига қонун ҳужжатлари ижросининг  бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди ҳамда филиал кредит бўлими бошлиғи О.Хусаиновга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига юборилди. Суднинг 12.08.2016 йилдаги қарорига асосан О.Хусаиновга нисбатан  энг кам ойлик иш ҳаққининг 3 баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

 

Мурожаат:

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ухуд” фермер хўжалиги бошлиғи Б.Мамадалиевнинг “Намангандонмаҳсулотлари” АЖдан етказиб берилган бошоқли дон ҳақи ва ўтказиб юборилган кунлар учун пеня ундиришда амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижа:

Ўрганиш натижаси бўйича асосий қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли 2016 йил 12 октябрь куни 8 978 122 сўм пеня ундириш ва жамият мансабдор шахсларини белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш юзасидан вилоят хўжалик судиги таклиф киритилди.

Вилоят хўжалик судининг 2016 йил 22 ноябрдаги қарорига асосан жамият бош ҳисобчиси А.Ўринбоевга нисбатан 299 550 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Шунингдек, бошқарма томонидан “Норин тола” АЖ томонидан фермер хўжаликларига 2015 йил ҳосилидан харид қилинган пахта хом ашёсининг 10 фоизлик қийматини тўлаб берилиши мониторинг қилинди.

Мониторинг натижасига кўра 20 нафар фермер хўжалигига 221  млн 471 минг сўм пул маблағи тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб хўжалик судига даъво аризаси ва жамият мансабдор шахсларини моддий жавобгарликка тортиш бўйича таклиф киритилди.

2016 йил 21 сентябрдаги хўжалик судининг хусусий ажрими билан “Норин тола” АЖ бош ҳисобчиси С.Мансурова энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, яъни 65 120 сўм миқдорида моддий жавобгарликка тортилган. 


Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан “Бахт пахта тозалаш” очиқ акциядорлик жамиятининг акциядори бўлган Е.Дякинанинг 2011-2014 йиллар учун тўланиши лозим бўлган дивиденд пулини ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Бахт пахта тозалаш” очиқ акциядорлик жамият ҳисобидан Е.Дякинанинг фойдасига жами 129750 сўмни ундириш бўйича хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Акциядор бўлган Е.Дякинанинг фойдасига жами 129750 сўм пул маблағи хўжалик судининг қарори билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.

Мурожаат:

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Сайхунобод тумани А.Темур СИУ ҳудудида фаолият юритаётган “Мухаммаджоно ўғли Мусо” фермер хўжалиги раҳбари Д.Мухаммаджонованинг фермер хўжалиги ер майдонида техника хизмати кўрсатган “Сайхунобод Агротехсервис” МЧЖ томонидан кўп ушлаб қолинган 750 000 сўм пул маблағини фермер хўжалиги хисоб рақамига қайтарилмаётганлиги, мазкур пул маблағини ўтказиб бериш учун 01.01.2014 йилда тузилган солиштирма далолатнома асосида АТ “Санатқурилишбанк” вилоят филиалига инкасса топшириқномаси қўйилган бўлсада, шу кунга қадар ижро этилмаётганлигидан норози бўлиб қилган шикояти ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, “Узсаноатқурилишбанк” Сирдарё минтақавий филиалидан олинган маълумотга асосан “Сайхунобод Агротехсервис” МЧЖ томонидан кўп ушлаб қолинган 750 000 сўм пул маблағини фермер хўжалиги хисоб рақамига қайтариш ҳақида қўйилган инкасса топшириқномасига асосан вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан 24.02.2016 йилда 3-сонли тўлов топшириқномаси асосида фермер хўжалигининг хисоб рақамига 750 000 сўм пул маблағи тўлиқ тўлаб берилиб мурожаати қаноатлантирилди. 


Мурожаат:

Норин туманидаги “Maxi Babaev” МЧЖ таъсисчиси О.Бабаев ва жамият ишчиларининг Норин тумани, Тўда ҚФЙ, Отбозор МФЙ, 17-уйда яшовчи фуқаролар Ш.Бобоева, М.Бобоева, З.Бобоева, А.Бобоевлар ва участка нозири Қ.Эргашевнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра участка нозири томонидан тадбиркорнинг фаолиятига фуқаро Ш.Бобоева, М.Бобоева, З.Бобоева ва А.Бобоевлар томонидан тўсқинлик қилаётганлиги бўйича таъсир чора кўрмасдан жамиятни давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани кўрсатишни талаб қилиб, участка нозири томонидан ҳужжатларни тақдим қилгунига қадар ишлаб чиқариш цехини ёпиб, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар бўйича қонунбузилиш ҳолатларини батараф этиш ва уларга келгусида йўл қўймаслик юзасидан Наманган вилоят Ички ишлар бошқармасига тақдимнома киритилди. Киритилган тақдимномага асосан участка нозири Қ.Эргашевга “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган ҳамда фуқаро Ш.Бобоева, М.Манаповалар тадбиркор фаолиятига қаршилик кўрсатганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

Мурожаат:

Учқўрғон тумани, Қўғай-Ўлмас ҚФЙ, Бахриобод МФЙ, Тинчлик кўчаси, 53-уйда яшовчи фуқаро Б.Саидикромов “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Наманган филиали томонидан уй-жойни қуришга буюртмачи функциясини амалга ошириш шартномаси шартлари бажарилмай, қуриб битказилган уй-жой унга топширилмаётганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш давомида “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Наманган филиали билан фуқаро Б.Саидикромов ўртасида Учқўрғон тумани, Хамза ҚФЙ ҳудудида намунавий лойиҳа асосида қурилаётган 62-рақамли уй-жой учун шартнома имзоланганлиги, бироқ “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Наманган филиали томонидан шартнома шартлари бажарилмай келинаётганлиги аниқланиб, ўрганиш якуни бўйича шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажариш ҳамда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Наманган филиалидан фуқаро Б.Саидикромовнинг фойдасига 6 480 000 сўм пеня ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Мурожаат:

“Наманганпахтасаноат ҳудудий филиали” МЧЖнинг АТБ “Агробанк” Наманган вилоят бошқармаси ҳудудий филиали томонидан жамият розилигисиз 257 млн 200 минг сўм пул маблағларини “Наманганпахтасаноат” АЖнинг банк олдидаги кредитдан бўлган қарздорлигини сўндириш учун ўтказиб юборилганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигига мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра, АТБ “Агробанк” Наманган вилоят бошқармаси ҳудудий филиали мансабдор шахслари томонидан “Наманганпахтасаноат ҳудудий филиали” МЧЖнинг 257 млн 200 минг сўм пул маблағлари жамият розилигисиз алоҳида юридик шахс ҳисобланган, ҳукумат қарорига кўра тугатилиши белгиланган, МЧЖга алоқаси бўлмаган “Наманганпахтасаноат” АЖнинг банк олдидаги кредитдан бўлган қарзига йўналтирилиб, ҳисоб рақамдаги пул маблағларини ноқонуний ўзлаштирилиб, қонунга хилоф равишда мулк ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида жамият ҳисоб рақамига пул маблағлари қайтарилди ва жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2016 йил 24 майдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2413 ва 200-моддаларига асосан АТБ “Агробанк” Наманган вилоят бошқармаси ҳудудий филиали бошқарувчиси Ж.Эргашевга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида, филиал бош ҳисобчиси Н.Шариповага нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинланиб, жамиятнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланди.


Мурожаат:

Наманган вилояти, Норин туманида фаолият юритувчи “Биллур чашма” МЧЖ раиси Ж.Сойипов АТ “Халқбанки” Норин туман филиали томонидан 33 000 000 сўм миқдордаги кредит маблағлари ажратиш бўйича қилган мурожаати қаноатлантирилмаётганлигини билдириб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Музкур мурожаат ижобий ҳал этилиб, банк филиали томонидан жамиятга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кредит маблағи ажратиб берилиши таъминланди ҳамда банк ходими томонидан ортиқча ҳужжат талаб қилинганлиги учун хуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 24110-моддаси асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди. Мазкур баённомага асосан жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг қарори билан банк ходимига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Мурожаат:

Наманган вилояти, Норин туманидаги “Саломатлик рамзи” хусусий корхонаси раҳбари Д.Мадалиеванинг АТБ “Агробанк” Норин туман филиали томонидан 15 000 000 сўм миқдордаги кредит маблағлари ажратиш бўйича қилган мурожаати қаноатлантирилмаётганлигини билдириб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ушбу мурожаат юзасидан адлия бошқармаси томонидан вилоят АТБ “Агробанки”га қонун ҳужжатлар ижросининг бузилиши ва уларнинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилганди.

Юқорида киритилган тақдимномага асосан “Саломатлик рамзи” хусусий корхонасига жорий йилнинг 15 апрель куни АТБ “Агробанк” Норин туман филиали томонидан 15 000 000 сўм кредит маблағи тўлиқ ажратиб берилиши таъминланди ва айбдор ҳодимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисмига асосан “Хайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

Мурожаат:

Наманган вилояти, Наманган шаҳридаги “Тиббиёт талабалар овқатланиш” кичик хусусий корхонаси раҳбари А.Ахуновнинг 2016 йил 14 январдаги Наманган вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасиги ёзган мурожаати корхона мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилмаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

“Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси мансабдор шахсига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига юборилди. Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг қарорига асосан қарорига асосан корхона раҳбари А.Абдуллаевга огоҳлантириш қўлланилган.

Мурожаат:

Наманган вилояти, Наманган туманидаги “Gaz fueling station” МЧЖ раҳбари И.Мамаджановнинг АТБ “Ҳамкорбанк” Наманган филиали томонидан дивиденд маблағлари асоссиз равишда берилмаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан АТБ “Ҳамкорбанк” Наманган филиалига қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши ва уларнинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимномага асосан сўралган маблағлар тўлиқ миқдорда мурожаатчига берилган ва айбдор ҳодимга нисбатан иш ҳаққининг 30% миқдорида жарима интизомий жазоси қўлланилди. 


Мурожаат:

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Сингапурнинг “Verigrow Ipagi” хорижий корхонаси раҳбарининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК мансабдор шахслари томонидан хорижий корхонага тегишли бўлган “Соғломлаштириш комплекси” давлат мулки сифатида даъво қилинаётгани ва корхонанинг фаолиятига ноқонуний аралашилаётганидан норози бўлиб адлия бошқармасига ёзган шикояти ўрганиб чиқилди.

Натижаси:

Мазкур мурожаатни ўранишда корхона марказ директори А.Абдуллаев томонидан марказ бўлим бошлиғи Қ.Турғуновни хорижий корхонага мурожаатда кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш учун юборилган. Натижада марказ бўлим бошлиғи Қ.Турғунов 2016 йил 9, 10 февраль кунлари хорижий корхонага бориб ноқонуний текшириш ўтказган ва хорижий корхонанинг тегишли ҳужжатларидан нусхаларни талаб қилиб олган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича марказ директори А.Абдуллаев ва марказ бўлим бошлиғи Қ.Турғуновларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига юборилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2016 йил 20 майдаги қарорига асосан марказ директори А.Абдуллаевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари 260 480 сўм жарима жазоси тайинланди ва марказ бўлим бошлиғи Қ.Турғуновни юқоридаги кодекснинг 2412-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, кодекснинг 21-моддасига асосан огоҳлантириш берилди.

Мурожаат:

Наманган шаҳар, Термиз кўчаси, 5-уйда яшовчи фуқаро Л.Инамов Наманган шаҳар ДСЭНМ ходимлари томонидан унга нисбатан нотўғри маъмурий жарима қўлланилганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш давомида Наманган шаҳар ДСЭНМ ходимлари томонидан фуқаро Л.Инамовга нисбатан нотўғри маъмурий жарима қўлланилганлиги аниқланиб, ўрганиш якуни бўйича шаҳар ДСЭНМнинг фуқаро Л.Инамовга нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш юзасидан Наманган вилоят давлат санитария эпидемиология назорат марказига тақдимнома киритилди. Тақдимнома натижасига кўра шаҳар ДСЭНМ бош врачининг 2016 йил 4 мартдаги фуқаро Л.Инамовга нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги 84-сонли қарори Наманган вилоят давлат санитария эпидемиология назорат маркази бош врачининг 2016 йил 20 майдаги 75-сонли буйруғига асосан бекор қилинган.

Мурожаат:

Наманган шаҳар, 5-кичик туман, 15-уй, 36-хонадонда яшовчи фуқаро А.Галеева Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими томонидан тайинланган уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пули тўлови тўхтатиб қўйилганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш якуни бўйича Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг фуқаро А.Галеевага нисбатан 2014 йил 7 июлдаги компенсация нотўғри берилганлиги сабабли ортиқча тўланган 1 857 399 сўм компенсация пулларини ушлаб қолиш тўғрисидаги 706-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда нотўғри ундирилган 1 193 999 сўм пул маблағларини фуқаро фуқаро А.Галеевага қайтариш мажбуриятини юклаш юзасидан ҳал қилув қарори чиқаришни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига даъво ариза киритилган. Мазкур даъво ариза суд томонидан кўриб чиқилиб, 2016 йил 26 февралда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг706-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда нотўғри ундирилган 1 193 999 сўм пул маблағларини фуқаро А.Галеевага қайтариш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилган.

Мурожаат:

Норин тумани, Қўрғонтепа ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Мирзашох” фермер хўжалиги раҳбари Х.Тўхтабоев “Норин пахта тозалаш” АЖдан етказиб берилган уруғлик пахта хом ашёси ҳақини ва ўтказиб юборилган кунлар учун пеня ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаат юзасидан, “Норин пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ҳисобидан “Мирзашох” фермер хўжалиги фойдасига етказиб берилган пахта хом ашёси учун тўланмаган 8 719 000 сўм асосий қарз ва 4 359 500 сўм пеня, жами 13 078 500 сўм пул маблағини ундириш ҳамда жамият мансабдор шахсларини моддий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди. Мазкур даъво ариза суд томонидан кўриб чиқилиб, “Мирзашох” фермер хўжалиги фойдасига “Норин пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан 12693880 сўм ва 2456880 сўм пеня ундирилган. 


Мурожаат:

Анджижон вилоятининг Избоскан туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор И.Абдувохидов ТИФ “Миллийбанк” Избоскан туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кура , адлия органининг аралашуви билан банк муассасаси томонидан тадбиркорга ўз фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига дон ва ун маҳсулотларини етказиб бериш учун айланма маблағини шакллантиришга 25 миллион сум миқдорида кредит маблағи ажратилиб берилиб,2015 йилнинг август ойида банк филиалига қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан огоҳнома киритилди.

Мурожаат:

Арнасой туманида фаолият юритаётган хусусий тадбиркор Х.Маратова АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси: АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали фаолиятидан норози булиб қилинган мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича 2015 йил 15 декабрда қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди ва тақдимнома натижасига кўра банк рахбарининг буйруғига асосан кредитлаш шўъбаси 1-тоифали мутахассиси Ж.Умировга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мурожаат:

Хўжайли туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Қалиллаева Зулайха АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали бошқарувчиси номига адлия органи томонидан тақдимнома киритилиб, якка тадбиркорга 25млн сўм кредит ажратилишига эришилди.

Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган “Оригинал тайёрлов савдо” МЧЖ раҳбари А.Нуриддинов АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиали томонидан 145.000.000 сўм кредит маблағи ажратиб берилмаганлиги сабабли пеня ундириб беришни сўраб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаат ўганиб чиқилиб, адлия органи томонидан 2015 йилнинг май ойида АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиалига нисбатан 8.700.000 сўм пеня ундириш тўғрисида хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилинди.

Хўжалик судининг 2015 йил июл ойида чиқарган ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилди ва 8.700.000 сўм пул маблағи тадбиркор фойдасига ундирилиши белгиланди.

Мурожааат:

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “UZ ASIA TRADE” МЧЖ вакили В.Қундузова Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ходимлари томонидан таъсис ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиб бермаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижада: Адлия органи томонидан Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйҳатдан ўтказиш инспекциясига қонун бузилиши ҳолатларни такрорланмаслигини олдини олиш тўғрисида огоҳнома киритди.

Мурожааат:

Қизилтепа туманида фаолият юритаётган “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖ қошида “замонавий кушхона” ташкил этиш бўйича лойиха маҳаллий дастурга киритилган бўлиб, унга асосан АТБ “Агробанк” томонидан жамиятга Хитой Халқ Республикасидан йирик ва майда шохли молларни сўйиш технологиясини сотиб олиш учун кредит ажратилиши назарда тутилган бўлсада АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан кредит маблағларининг ажратилиши пайсалга солинаётганлиги сабабли тадбиркорлик субъекти адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви билан АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖга 950 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат:

Тайлоқ туманида фаолият юритаётган ЯТТ С.Бахронов АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви билан мурожаат ижобий ҳал этилиб, АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан ЯТТ С.Бахроновга 10 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат: Ангор туманида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор З.Каримов ер солиғини қишлоқ жойларида тўланиши белгиланган ставкада тўлаб келаётган бўлсада, Ангор туман ДСИ томонидан шаҳар ҳудудида тўланадиган ставка бўйича солиқ қарздорлиги ҳисобланганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”ги мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органи томонидан Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди, ушбу тақдимнома натижасига асосан туман ДСИ ходими Б.Хўшбоқовга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо қўлланилди.

Мурожаат:

Чортоқ туманидаги “Invest trading plys” МЧЖ раҳбари Х.Дадабаевнинг ТИФ “Миллий банк” Чортоқ туман филиали томонидан кредит маблағлари ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб, адлия органининг “ишонч телифони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви орқали мурожаат ижобий ҳал этилиб, ушбу МЧЖга кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Чортоқ туманидаги “Eldor” МЧЖ раҳбари С.Қирғизов “Ўздаверлойиҳа” илмий-лойиҳалаш институти Наманган бўлинмаси ходими томонидан ўтказилган текширишдан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ушбу ҳолат юзасидан “Ўздаверлойиҳа” илмий-лойиҳалаш институти Наманган бўлинмасининг етакчи мутахассиси А.Хайдаровга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судига юборилди ҳамда суднинг 2015 йил 10 сентябрдаги қарорига асосан А.Хайдаровга 130 240 сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Мурожаат:

Чортоқ туманидаги “Invest trading plys” МЧЖ раҳбари Х.Дадабаев ТИФ “Миллий банк” Чортоқ туман филиали томонидан кредит маблағлари ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб, бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ушбу мурожаат адлия бошқармасининг масъул ходимлари аралашуви орқали ижобий ҳал этилиб, ТИФ “Миллий банк” Наманган вилоят филиали кредит қўмитасининг 2015 йил 9 ноябрдаги 357-сонли қарори билан “Invest trading plys” МЧЖга суюлтирилган газ маҳсулотлари савдоси учун 60 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат:

Наманган туманидаги “Абдуллажон УМА” МЧЖ раҳбари М.Умарованинг “Тўрақўрғон нефт база” унитар корхонаси томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижаси юзасидан “Тўрақўрғон нефт база” унитар корхонаси ҳисобидан “Абдуллажон УМА” МЧЖ фойдасига маҳсулот етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган кунлар учун 277 774 сўм пеня ундириш ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тузилган шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб корхонага нефт маҳсулотларини етказиб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида вилоят хўжалик суди томонидан “Тўрақўрғон нефт база” унитар корхонаси ҳисобидан “Абдуллажон УМА” МЧЖ фойдасига 177 774 сўм пеня ундириш ҳамда корхонага нефт маҳсулотларини етказиб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилиниб, “Абдуллажон УМА” МЧЖнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланди.

Мурожаат:

Чуст туманидаги “Рахимбой Зокиров” фермер хўжалиги бошлиғи Ж.Хомидовнинг “Чуст пахта тозалаш” АЖдан етказиб берилган пахта хом ашёси ҳақини ва ўтказиб юборилган кунлар учун пеня ундиришда амалий ёрдам сўраб бошқарманинг “Ишонч телефони”га йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

“Чуст пахта тозалаш” АЖдан тўланиши лозим бўлган 7 704 000 сўм асосий қарз ҳамда тўлов кечиктирилганлиги учун 1 232 640 сўм пеня жами 8 936 640 сўм пул маблағини ундириш бўйича даъво аризаси ҳамда жамият раиси ва бош ҳисобчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб кўриб чиқиш учун вилоят хўжалик судига юборилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида “Чуст пахта тозалаш” АЖ мансабдор шахслари томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли, вилоят хўжалик судининг 2015 йил 17 сентябрдаги қарорига асосан жамият раиси Х.Мўминов ва бош ҳисобчиси Ш.Рахмоналиевлар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Мурожаат:

Фуқаро Г.Вилданованинг “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси “Наманганшаҳаргаз” филиали ходимлари томонидан мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган шикояти ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Фуқаро Г.Вилданованинг мурожаатини белгиланган тартибда кўриб чиқмаганлиги учун филиалнинг истеъмолчилар газ асбобларига хизмат кўрсатиш бўлими катта устаси Р.Хомидовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 43-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига тақдим киритилди.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2015 йил 5 декабрдаги қарорига асосан Р.Хомидовга энг кам ойлик иш ҳақининг 2/1 қисми миқдорида жарима тайинланган.

Мурожаат:

Фуқаро Б.Узоқованинг Учқўрғон туман 7-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Э.Маматқулов томонидан уни ноқонуний равишда ишдан бўшатиб юборилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш якуни бўйича мактаб директорининг 2015 йил 2 сентябрдаги мактаб хамшираси Б.Узоқова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 47-сонли буйруғини бекор қилиш ва фуқаро Б.Узоқовани аввалги иш ўрнига тиклаш юзасидан 2015 йил 2 октябрда мактаб директори номига тақдимнома киритилган. Мазкур тақдимномага мувофиқ фуқаро Б.Узоқова аввалги иш ўрнига тикланган.

Мурожаат:

Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқароларнинг Янгиқўрғон туман ҳокимлиги томонидан давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиш муносабати билан фуқароларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби қўпол равишда бузилишига йўл қўйилганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилиб, туман ҳокимлигига туман комиссиясининг 2015 йил 5 январдаги далолатномасини бекор қилиш ва ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан бузилишга тушган уйлар(квартиралар), иморатлар ва иншоотларни, шунингдек олиб қўйилаётган ер участкаларидаги кўп йиллик дов-дарахтларни бахолаш баҳоловчи ташкилотлар томонидан ариза берувчининг маблағлари ҳисобига қайтадан баҳолаш ишларини амалга ошириш юзасидан тақдимнома киритилди.

Мурожаат:“PREMIUM GOLD SERVIS” МЧЖ раиси А.Абдурахмановнинг “Ишонч телефони”га Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш асоссиз равишда рад этилганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати Адлия бошқармаси ҳодимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ТСРЎИ томонидан “PREMIUM GOLD SERVIS” МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказишда “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва хисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари қўпол равишда бузилиб, тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш асоссиз равишда рад этилганлиги аниқланди

Юқоридагиларга асосан туман ҳокимлиги ҳузуридаги ТСРЎИ бошлиғи Т.Хайдаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2411-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун маъмурий баённома тузилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судига юборилди.

Шунингдек, мурожаатни ўрганиш якуни бўйича қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида Янгиқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси ва туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди. 


Мурожаат:

Уйчи туманидаги “Гиёҳ” ҳусусий корхонаси раҳбари С.Якуббаевнинг Уйчи туман ДСИ ходимлари томонидан корхонага тегишли дорихона фаолиятида ўтказилган қисқа муддатли текширишдан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра Уйчи туман ДСИ томонидан “Гиёҳ” ҳусусий корхонаси фаолиятида ўтказилган текшириш якуни бўйича тузилган далолатномадан тадбиркорга бир нусха берилмасдан, текширишлар тартиби бузилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар бўйича қонунбузилиш ҳолатларини батараф этиш ва уларга келгусида йўл қўймаслик юзасидан Уйчи туман ДСИга тақдимнома киритилди. Киритилган тақдимномага асосан инспекция ходими Ф.Сиддиқов, О.Мариповга “ҳайфсан” ҳамда Л.Бориевга “ўртача ойлик иш хақининг 20 фоизи миқдорида жарима” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мурожаат:

Чортоқ туманидаги “Қорабоғ техсервис” фермер хўжалиги раҳбари Н.Хамроевнинг АТБ “Агробанк” Чортоқ туман филиали томонидан кредит ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра фермер хўжалиги раҳбарининг банк филиалига кредит ажратиб бериш юзасидан ёзган мурожаатини кўриб чиқишда қонунбузилишларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар бўйича қонунбузилиш ҳолатларини батараф этиш ва уларга келгусида йўл қўймаслик юзасидан АТБ “Агробанк” Чортоқ туман филиалига тақдимнома киритилди. Киритилган тақдимномага асосан банк филиали ходими М.Пўлатовга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мурожаат:

“Обод ўлка ниҳоли” фермер хўжалиги раҳбари “Намангандонмаҳсулотлари” АЖдан етказиб берилган маҳсулот ҳақини ва ўтказиб юборилган кунлар учун пеня ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат юзасидан Наманган вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилиб, хўжалик суди томонидан “Намангандонмаҳсулотлари” АЖ ҳисобидан фермер хўжалиги фойдасига 5 017 074 сўм асосий қарз, 1 865 365 сўм пеня, жами 6 878 439 сўм пул маблағини ундириш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Шунингдек, “Намангандонмаҳсулотлари” АЖ раиси М.Жаъфаровга нисбатан Ўзбекисистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1761-моддаси билан маъмурий иш қўзғатилди.

Мурожаат:

Косонсой туманида яшовчи фуқаро С.Мадалиеванинг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Косонсой туман бўлими томонидан тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўхтатиб қўйилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат бўйича Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Косонсой туман бўлимининг 2014 йил 30 ноябрдаги 45-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва пенсия тайинлаш мажбуриятини юклаш тўғрисида 2015 йил 20 апрелда Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Мурожаат:

Наманган шаҳар, Мустақиллик 5 йиллиги МФЙ, 3-Табаррук кўчаси, 3-уйда яшовчи фуқаро Э.Тошхўжаевнинг “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси “Наманганшаҳаргаз” филиали ҳамда “Тоза ичимлик сув” шўъба корхонаси масъул ходимлари томонидан нотўғри қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат бўйича тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганиш ўтказилганда фуқаро Э.Тошхўжаевнинг яшаш хонадонига ичимлик суви тармоғи тортилмаганлиги ҳамда табиий газдан ўрганиш кунида 592 872 сўм ҳақдор эканлиги ва “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси “Наманганшаҳаргаз” филиали ҳамда “Тоза ичимлик сув” шўъба корхонаси масъул ходимлари томонидан асоссиз равишда нотўғри қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланди. Ўрганиш якуни бўйича “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси “Наманганшаҳаргаз” филиали ҳамда Наманган шаҳар “Тоза ичимлик сув” шўъба корхонаси раҳбари номига аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш юзасидан 2015 йил 21 апрелда огоҳнома киритилди. 

Мурожаат:

Якка тартибдаги тадбиркор Т.Кахаров ТИФ “Миллий банки” Косонсой туман филиали ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасида банк филиали томонидан кредит ҳужжатларини расмийлаштиришда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги ҳамда ўзаро тузилган кредит шартномаси қонунга зид равишда бир томонлама бекор қилинганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилган. Шу билан бирга, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ва уларга келгусида йўл қўймаслик юзасидан банкнинг вилоят филиалига тақдимнома киритилиб, унга асосан филиал бошқарувчиси А.Хусанов “хайфсан” интизомий жазосига тортилди.

Мурожаат:

Наманган шаҳридаги “4-хўжаликлараро механизациялашган кўчма колонна” МЧЖ таъсисчиси К.Гаффаров вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси бошлиғининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасида вилоят ҳокимлигининг ягона буюртмачи инжиниринг кампанияси бошлиғи С.Мўминов томонидан жамиятга тегишли бўлган муҳр ва штамп қонунга хилоф равишда олиб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилди. Шунингдек, адлия бошқармасининг ёрдами билан тадбиркорлик субъектига тегишли муҳр ва штампнинг қайтариб берилиши таъминланди.

Мурожаат:

Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро А.Исаков вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти сайёр қабулида “Ўзэлектротерм” акциядорлик жамияти қошидаги “Инструментальщик” шўъба корхонаси томонидан товон пули тўланмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасида фуқаро А.Исақовга бахтсиз ҳодиса туфайли ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати олганлиги сабабли белгиланган товон пулларидан шўъба корхонанинг 1 494 986 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланиб, адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқарога корхона томонидан товон пулларининг тўлаб берилиши таъминланди.

Мурожаат:

Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Nestle Uzbekistan” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси вакили Р.Абдураҳимов бошқарма раҳбарияти сайёр қабулида Фарғона вилоятидаги “Zarkent Xudoberdi Chorvasi” деҳқон хўжалиги томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра адлия бошқармаси томонидан хорижий инвестиция иштирокидаги корхона манфаатини кўзлаб шартнома мажбуриятларини бажармаётган деҳқон хўжалигидан қарз маблағларини ундириш тўғрисида хўжалик судига даъво аризаси киритилди. 


Мурожаат:

“MRT Textile” хорижий корхонаси раҳбари ДТ “Халқ банки” Наманган вилоят филиали томонидан суд ҳужжатига асосан қайтарилиши белгиланган пул маблағи корхона ҳисобига қайтарилмаётганлиги ва корхонанинг банкка йўллаган мурожаати кўриб чиқилмаётганлигидан норози бўлиб шикоят ёзган.

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш юзасидан банк филиалига тақдимнома киритилиб, унга кўра хорижий корхонага 2.241054 сўм миқдоридаги пул маблағининг қайтарилиши таъминланди ҳамда қонунбузилишига йўл қўйган филиал масъул ходими интизомий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, корхона мурожаатини кўриб чиқишни таъминламаган банк масъул ходимига нисбатан МЖтКнинг 43-моддасига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, суд қарорига асосан ҳуқуқбузар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Мурожаат:

Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро Ю.Отабоев Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлими томонидан тайинланган имтиёзли ёшга доир пенсияси тўхтатиб қўйилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлимининг 2014 йил 26 августдаги имтиёзли шартларда пенсия тайинлашни рад этиш тўғрисидаги 382-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига даъво ариза киритилиб, суд қарорига асосан бўлимнинг 2014 йил 26 августдаги 382-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилди ҳамда фуқаро Ю.Отабоевнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Мурожаат:

Поп туманида яшовчи фуқаро Ғ.Турдиев “Сувоқава” давлат корхонаси тизимидаги ҳудудий “Оқаватозалаш” корхонаси томонидан иш ҳақи берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари қўпол равишда бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича “Сувоқава” давлат корхонаси тизимидаги ҳудудий “Оқаватозалаш” корхонасига қонун ҳужжатларининг бузилиши сабаблари ва уларга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилиши натижасида фуқаро Ғ.Турдиевнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, унга 3 280 257 сўм миқдоридаги иш ҳақининг тўлиқ тўлиб берилиши таъминланди.

Мурожаат:

Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро В.Халиқов Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлими томонидан тайинланган имтиёзли ёшга доир пенсияси тўхтатиб қўйилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлимининг 2014 йил 26 августдаги имтиёзли шартларда пенсия тайинлашни рад этиш тўғрисидаги 380-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига даъво ариза киритилиши оқибатида суд томонидан 2014 йил 26 августдаги 380-сонли қарор ҳақиқий эмас деб топилиб, фуқаро В.Халиқовнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.  

Мурожаат:

Якка тартибдаги тадбиркор И.Абдуллаев Янгиқўрғон туман электр тармоқлари корхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра электр тармоқлари корхонаси томонидан тадбиркорнинг савдо дўкони электр тармоғидан узилмагани ҳолда қайтадан улаш учун тўлов сифатида унинг ҳисоб рақамига ноқонуний равишда 215 270 сўм қарз суммаси қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар бўйича қонунбузилиш ҳолатларини батараф этиш ва уларга келгусида йўл қўймаслик юзасидан Янгиқўрғон туман электр тармоқлари корхонасига тақдимнома киритилди.

Мурожаат:

Поп тумани, Янгихаёт ҚФЙда яшовчи фуқаро Ғ.Турдиев “Сувоқава” давлат корхонаси тизимидаги ҳудудий “Оқаватозалаш” корхонаси томонидан иш ҳақи берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мазкур мурожаат бўйича “Сувоқава” давлат корхонаси тизимидаги ҳудудий “Оқаватозалаш” корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари қўпол равишда бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди. Аниқланган ҳолатлар бўйича “Сувоқава” давлат корхонаси тизимидаги ҳудудий “Оқаватозалаш” корхонаси томонидан қонун ҳужжатларининг бузилиши сабаблари ва бу ҳолатга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Мурожаат:

Норин тумани, Марғизор ҚФЙ, Кўкмозор МФЙда яшовчи фуқаро И.Даминова Норин туман ҳокимлигининг “Норин овози” таҳририяти томонидан иш ҳақлари берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мазкур мурожаат бўйича Норин туман ҳокимлигининг “Норин овози” таҳририяти томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари қўпол равишда бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди. Аниқланган ҳолатлар бўйича “Норин овози” таҳририяти муҳаррири Р.Мамадиевнинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли, унинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Норин туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига юборилиб, таҳририят муҳаррири Р.Мамадиев жавобгарликка тортилди.

Мурожаат:

Тўрақўрғон тумани, Сайрам ҚФЙ, Туркистон МФЙда яшовчи фуқаро В.Халиқов Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлими томонидан тайинланган имтиёзли ёшга доир пенсияси тўхтатиб қўйилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мазкур мурожаат бўйича Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлимининг 2014 йил 26 августдаги имтиёзли шартларда пенсия тайинлашни рад этиш тўғрисидаги 380-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, тайинланган пенсияни қайта тўлаш мажбуриятини юклаш ҳамда жавобгар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлими пенсия ва нафақаларни тайинлаш комиссияси аъзоларидан 400 000 сўм етказилган маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига даъво ариза киритилди. 


Мурожаат:

“Kamoli Muhrod nur” хусусий корхонаси раҳбари Р.Раҳимов ўзига қарашли савдо дўконида Янгиқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган қисқа муддатли текширишдан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича туман давлат солиқ инспекцияси масъул ходими Б.Козаковга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судига юборилди. Натижада ҳуқуқбузарлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2412-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини батараф этиш ва уларга келгусида йўл қўймаслик юзасидан вилоят давлат солиқ бошқармасига тақдимнома киритилди.

Мурожаат:

“Наманган қурилиш ашёлари савдоси” МЧЖ раиси Х.Ибрагимов Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ва суд ижрочилари Наманган шаҳар бўлими томонидан жами 3 369 754 сўм пул маблағларини қайтариб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш якунига кўра Давлат рақобат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳисобидан 2 387 700 сўм ва суд ижрочилари Наманган шаҳар бўлими ҳисобидан 982 315 сўм пул маблағини “Наманган қурилиш ашёлари савдоси” МЧЖ фойдасига ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво аризалари киритилиб, суднинг 2014 йил 19 августдаги ҳал қилув қарорига асосан даъволар қаноатлантирилди.

Мурожаат:

Янгиқўрғон тумани Зарбдор ҚФЙ ҳудудида фаолият кўрсатувчи ЯТТ Абдуллаев Искандар ўзига қарашли савдо шохобчасида Янгиқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган қисқа муддатли текширишдан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркор фаолиятини текширишда текширишлар тартибини бузилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар бўйича қонунбузилишларни батараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик юзасидан туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритилди.

Мурожаат:

Тўрақўрғон туманида фаолият кўрсатувчи “Ғофуржон Ботиржон” фермер хўжалиги раҳбари Ғ.Қорабоев туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш давомида туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими томонидан фуқаро Ғ.Қорабоевнинг мурожаати белгиланган тартибда кирим қилинмасдан, уни кўриб чиқилиши таъминланмаганлиги аниқланиб, бунинг натижасида “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бузилганлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун прокуратура идорасига юборилди. Натижада Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бўлим бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Мурожаат:

Янгиқўрғон тумани Шарқ Юлдузи ҚФЙ Дўлди МФЙда яшовчи фуқаро Т.Муйдинов вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан иш ҳақлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасида фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига 4 684 673 сўм тўланмаган иш ҳақини вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармасидан фуқаро Т.Муйдиновга ундириш юзасидан суд буйруғини чиқариш ҳақида ариза киритилди. Натижада фуқаро Т.Муйдиновга тўланмаган иш ҳақини ундириш тўғрисида суд буйруғи қабул қилинди.

Мурожаат:

Поп туман тиббиёт коллежи ўқитувчилари ва ходимлари коллеж бош ҳисобчиси Г.Обидова ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилишган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида коллеж маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари қўпол равишда бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасига тақдимнома киритилди. Шунингдек, меҳнат қонунчилиги талаблари бузилишига йўл қўйган коллежи директори ва бош ҳисобчисининг хатти-ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига тақдим қилиниб, айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Мурожаат:

“Рау-Томь” хорижий корхонаси раҳбарияти корхона фаолиятида солиқ идораси ходимлари томонидан ўтказилган текширишдан норози бўлиб мурожаат йўллаган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатини ўрганиш натижасида хорижий инвестиция иштирокидаги корхона фаолиятида режали текширишнинг ташкил этилиши, ўтказилиши ва расмийлаштирилишида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш юзасидан вилоят давлат солиқ бошқармасига тақдимнома киритилди ҳамда унга асосан бошқармада тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, қонунбузилишига йўл қўйган ходимга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мурожаат:

“Aisha Home Textile” қўшма корхонаси АИТБ “Банк ипак йўли” Наманган филиали томонидан кредит шартномасига асосан кредит фоизи нотўғри ҳисобланиб, асоссиз ундирилганлиги ҳақида мурожаат йўллаган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш юзасидан банк филиалига тақдимнома киритилди. Тақдимномага асосан қўшма корхонадан қонунга зид равишда ундирилган 43 287 671 сўм пул маблағларининг корхонага қайтарилиши таъминланиб, қонунбузилишига йўл қўйган банк филиалининг икки нафар ходимига нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди. 


Мурожаат:

Норин туманида фаолият кўрсатувчи тадбиркор Ҳ.Ҳакимов ўзига қарашли савдо шахобчасида туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган қисқа муддатли текширишдан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича туман давлат солиқ инспекцияси масъул ходимлари А.Аҳмедов, А.Умаров ва Ш.Комиловга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди. Натижада ҳуқуқбузарлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2412-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини батараф этиш ва уларга келгусида йўл қўймаслик юзасидан вилоят давлат солиқ бошқармасига тақдимнома киритилди.

Мурожаат:

Мингбулоқ туманидаги “Бузрукхонов Бобурхон” номли фермер хўжалиги ишончли вакили И.Исмоилов “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ОАЖ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ОАЖга тақдимнома киритилиб, унга асосан жамият томонидан нотўғри ҳисобланган жами 35.642 минг сўм пул маблағи фермер хўжалиги ҳисобидан чиқарилди ҳамда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган жамият раҳбарининг ўринбосари Ш.Абдуллажанов ва бўлим бошлиғи Б.Бўстоновга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Мурожаат:

Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Маматжанова қарамоғидаги жияни Р.Артиқовага боқувчисини йўқотганлиги тўғрисидаги нафақа тўлиқ тўланмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат бўйича вояга етмаган Р.Артиқовага 2012 йил 1 октябрдан 2013 йил 30 июнь кунига қадар тўланмаган боқувчисини йўқотганлик нафақасини тўлаш чораларини кўриш юзасидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармасига ҳамда 2013 йилнинг сентябрь-декабрь ойлари учун нафақа тайинлаш ва тўлаш чораларини кўриш бўйича вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасига тақдимнома киритилди. Натижада мазкур идоралар томонидан йўл қўйилган хатоликлар бартараф этилиб, бундай камчиликларга келгусида йўл қўймаслик юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, қонунбузилишларга йўл қўйган шахслар – Ҳ.Аълохонов ва Д.Мирҳайдаровага нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Мурожаат:

Чуст туманида фаолият кўрсатувчи “Agromir Chust” хорижий корхонаси электр энергияси таъминотидаги носозликлардан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра вилоят адлия бошқармаси аралашуви билан электр энергияси таъминотидаги мавжуд носозликларнинг бартараф этилиши таъминланди ҳамда хорижий корхонанинг мурожаатларини кўриб чиқишда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этилмаганлиги ҳолати юзасидан “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ОАЖга тақдимнома киритилиб, унга асосан жамиятда зарурий чора-тадбирлар белгиланди ҳамда қонунбузилишларга йўл қўйган корхона ходимлари – М.Абдураззақов ва Х.Қурбановга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. 


Мурожаат:

Наманган шаҳридаги Сингапурнинг “Verigrow Ipagi” хорижий корхонаси раҳбари Н.Нарнолия Наманган шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходимининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан марказнинг давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Абдуллаевга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим этилди ҳамда ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2412-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди. Бундан ташқари, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиб, келгусида уларга йўл қўймаслик юзасидан Наманган шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдимнома киритилди.

Мурожаат:

Янгиқўрғон туманида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор А.Қурбоналиев туман давлат солиқ инспекцияси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Янгиқўрғон туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритилиб, жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг қарорига протест келтириш ва аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига қонуний баҳо бериш учун Янгиқўрғон туман прокуратурасига таклиф юборилди.

Мурожаат:

Чортоқ туманида яшовчи фуқаро С.Нодиров Чортоқ туман ҳокимлигининг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан туман ҳокимлигининг архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи Б.Мажидовга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим этилди ҳамда ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди. 

Мурожаат:

Наманган шаҳар, Лутфий кўчаси, 28-уй, 8-хонадонда яшовчи фуқаро Ж.Каримов ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Наманган филиали омонат ҳисоб варағида бўлган маблағларини ололмаётганлигидан норози билан мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Бошқарма томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатини бартараф қилиш ва келгусида бу каби қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Наманган филиалига тақдимнома киритилиб, фуқаро Ж.Каримовга омонат ҳисоб варағида бўлган 6 290 000 сўм пул маблағлари қайтарилди.

Мурожаат:

Уйчи тумани, Ёркатай ҚФЙ, Исломобод кўчаси, 116-уйда яшовчи фуқаро М.Бўтабоев Наманган вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан иш ҳақи берилмаётганлигидан норози бўлиб шикоят қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига даъво ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан, “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармасидан фуқаро М.Бўтабоев фойдасига 5 398 084 сўм иш ҳақи ҳамда қўшимча жавобгар бошқарма бошлиғи Қ.Солиевдан 100 000 сўм етказилган маънавий зарар ундирилди.

Мурожаат:

Поп тумани, Янгиҳаёт ҚФЙ, З.Қодирхўжаев кўчаси, 29-уйда яшовчи фуқаро С.Раҳимов Наманган вилоят “Сувоқава” давлат корхонаси тизимидаги ҳудудий “Оқаватозалаш” корхонаси томонидан иш ҳақи берилмаётганлигидан норози бўлиб шикоят қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат юзасидан вилоят ҳудудий “Оқаватозалаш” корхонаси раҳбари номига тақдимнома киритилиб, фуқаро С.Рахимовга 3 626 985 сўм иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.

Мурожаат:

Чуст туманидаги “Бахром Холиқчаев” фермер хўжалиги раҳбари И.Холиқчаев “Намангандонмахсулотлари” ОАЖга етказиб берилган бошоқли дон экинлари уруғлиги ҳақини берилмаётганлигидан норози бўлиб шикоят қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан “Намангандонмахсулотлари” ОАЖ ҳисобидан фермер хўжалиги фойдасига 16 741 200 сўм ундирилди.

Мурожаат:

Наманган шаҳридаги “Саломатлик Гўзаллик” МЧЖ раҳбари М.Мўминов Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан жамиятни тугатиш тўғрисида ноқонуний қарор қабул қилинганлиги ва фаолияти тўхтатиб қўйилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат юзасидан қонун бузилишларни бартараф этиш ва қонун бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларни белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиш ҳамда жамият фаолиятини тиклаш юзасидан Наманган шаҳар ҳокимлиги ва прокуратура органларига тақдимномалар киритилди.

Кўрилган таъсир чораларига асосан Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ҳудудий махсус тугатиш комиссияси аъзоси бўлган айбдор ходимлардан 3 нафари интизомий ва 2 нафари Ўз.Р.МЖТКнинг 241-1 моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиб, жамият фаолияти қайта тикланди.

Мурожаат:

Янгиқўрғон туманидаги якка тартибдаги тадбиркор Т.Таджимирзаев Наманган шаҳрида жойлашган “Жаҳон ихтисослаштирилган аралаш моллари савдо комплекси” ОАЖ томонидан савдо дўконини ижарага бериш шартномасини бир томонлама асоссиз равишда бекор қилинганидан норози бўлиб шикоят қилган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатга асосан, “Жаҳон ихтисослаштирилган аралаш моллари савдо комплекси” ОАЖга тақдимнома киритилиб, 2013 йил 24 апрелда тузилган 117-сонли ижара шартномаси тикланди.

Мурожаат:

“Golden Silk” шўъба корхонаси Тошкент вилояти Бўка туманидаги “Bо'ka Bosh Pillaxonasi” масъулияти чекланган жамияти томонидан 21 200 000 сўм ҳақи берилмаётганлиги тўғрисида бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаатга асосан, Тошкент вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан Тошкент вилояти Бўка туманидаги “Bо'ka Bosh Pillaxonasi” масъулияти чекланган жамиятидан “Golden Silk” шўъба корхона фойдасига 21 200 000 сўм ундирилди.

Мурожаат:

Косонсой туманидаги “Чорвадор” хусусий фирмаси раҳбари Н.Ибрагимов ОАТБ “Микрокредитбанк” Косонсой туман филиали томонидан тўлов топшириқномаси белгиланган тартибда ижро қилинмаётганлигидан норози бўлиб, бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан “Чорвадор” хусусий фирмасининг 3 000 000 сўм пул маблағи 309-сонли тўлов топшириқномаси орқали “Майл полимер синтез” қўшма корхонасига ўтказиб берилди.

Мурожаат:

Норин туман, Тошлоқ МФЙда яшовчи фуқаро И.Ибрагимова иш жойидан меҳнат таътили пули ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ўз вақтида берилмаётганлигидан норози бўлиб, Адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат асосида Наманган маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига огоҳнома киритилиб, фуқаро И.Ибрагимованинг 2 205 717 сўм меҳнат таътили пули ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ундириб берилди.  

Мурожаат:

Косонсой туманида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор А.Олимовнинг ДТ “Халқ банки” Косонсой туман филиали томонидан кредит ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб, Адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилди.


Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат Адлия бошқармаси ходимлари аралашуви орқали ҳал этилиб, банк томонидан якка тартибдаги тадбиркор А.Олимовга 10 млн сўм миқдорида кредит ажратиб берилиши таъминланди.



Мурожаат:

Наманган вилояти, Косонсой туман, Косон ҚФЙ, Сойча МФЙда яшовчи фуқаро А.Қаххаров бузилиб кетган ошхонаси учун Косонсой туман ҳокимлиги томонидан компенсация ёки янги ошхона қуриш учун жой ажратилимаётганлигидан норози бўлиб, бошқарманинг “ишонч телефони”га қилди.


Мурожаат натижаси:

Қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида Косонсой туман ҳокимлигига тақдимнома киритилиб, унинг натижасига кўра фуқаро А.Каххаровга янги ошхона қуриш учун ер майдони ажратилиб берилди.



Мурожаат:

Чортоқ тумани, Навоий МФЙ, Иброгимов кўчаси, 26-уйда яшовчи фуқаро Ғ.Умаров яшаш хонадони “Водийгазтаъминот” УК “Чортоқ тумангаз” филиали ходимлари томонидан табиий газ тармоғидан узилганлигидан норози бўлиб, бошқарманинг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.


Мурожаат натижаси:

“Водийгазтаъминот” унитар корхонаси Чортоқ туман филиали раҳбари номига тақдимнома киритилиб, фуқаро Ғ.Умаров хонадони газ тармоғига улаб берилди.



Мурожаат:

Наманган шаҳар, Соҳибкор МФЙ, Жийдакапа кўчаси 119-уйда яшовчи фуқаро М.Абдуллаева Халқ банки Наманган вилоят бошқармаси томонидан йўқотиб қўйилган пластик карточкаси тўхтатиб қўйилмаганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га мурожаат қилди.


Мурожаат натижаси:

Фуқаро М.Абдуллаева янги пластик карточка билан таъминланиб, пластик карточка ҳисоб рақамига 99470 сўм миқдорда нафақа пули ўтказиб берилди.



Мурожаат:

Наманган шаҳар, 6-кичик туман, 39-уй, 12-хонадонда яшовчи фуқаро Т.Шамсиев Наманган муҳандислик-педагогика институти қошидаги Дўстлик академик лицейида бир неча ойдан бериш иш ҳақи пулларини берилмаётганлиги ва ушбу пулларни олишда амалий ёрдам беришни сўраб бошқарманинг “ишонч те