Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Namangan viloyati adliya boshqarmasi boshlig‘i

Ahmedov Dilmurod Toxirjonovich

Телефон:
(0-369) 226-11-00 (5001)

Seshanba kuni soat 10.00 dan 12.00 gacha 15.00 dan 17.00 gacha

Ahmedov Dilmurod Toxirjonovich1984-yilda Namangan viloyati, To‘raqo‘rg‘on tumanida tug‘ilgan. Ma’lumoti Oliy. Mutaxassisligi huquqshunos. 2-darajali adliya maslahatchisi.

Mehnat faoliyatini 2007-yilda Namangan viloyati adliya boshqarmasi shartnomaviy-huquqiy ishlarni nazorat qilish bo‘limi katta maslahatchisi vazifasini bajaruvchilikdan boshlagan. O‘tgan yillar davomida viloyat adliya boshqarmasida turli vazifalarda ishlagan. 2019-2021-yillarda Samarqand viloyati adliya boshqarmasi boshlig‘ining birinchi o‘rinbosari bo‘lgan.

2021-yildan hozirga Namangan viloyati adliya boshqarmasi boshlig‘i o‘rinbosari vazifasida ishlagan.

2024 yilning 22 may kunidan Namangan viloyati adliya boshqarmasi boshlig‘i lavozimida faoliyat ko'rsatib kelmoqda 

Лавозим вазифалари:

Бошқарма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Бошқарма ишларини ташкиллаштиради, йўналтиради ва назорат қилади;

ҳудудда бошқарма тизимида ишловчи ходимлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширилишини таъминлайди ва ҳуқуқий тарғибот ишларида бевосита қатнашади;

Бошқарманинг таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Бошқармага юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Бошқарманинг тегишли таркибий тузилмаларигага бевосита раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;

Бошқарма ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва функционал вазифалар, аниқ топшириқларнинг бажарилиши учун ҳар бир ходимнинг жавобгарлик доирасини белгилайди;

вазирлик раҳбарияти топшириқлари, фармойишлари, буйруқлари ва кўрсатмаларининг ходимлар томонидан бажарилишини текширади, ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишини назорат қилади;

таклифларга асосан ёки мустақил равишда ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича буйруқлар чиқаради;

вазирлик раҳбариятига ходимларни рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

Бошқарма таркибини ҳамда фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди, Бошқарма фаолиятига оид муҳим масалалар ҳақида вазир ва унинг ўринбосарларига мунтазам равишда ахборот беради;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан қабул қилинадиган қарор лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизани амалга оширилишини таъминлайди;

вазирлик раҳбарияти топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, Олий Мажлис палаталарида, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ташкилотларда тегишли масалалар бўйича бошқарма вакили сифатида иштирок этади;

Бошқарма фаолиятига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш, тегишли дастурлар, режалар ва бошқа топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш учун Бошқарманинг барча ходимлари иштирокида тезкор йиғилишлар ўтказади;

мавжуд штат жадвали асосида лавозимга тайинлаш учун тегишли тартибда вазирга номзодларни тақдим қилади;

Бошқарма ходимларидан меҳнат интизомини бузганлик, юклатилган вазифаларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик ҳолатлари юзасиў ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Namangan viloyat adliya boshqarmasi boshlig'ining birinchi o'rinbosari

Ismatillayev Ulug'bek Toxirjanovich

Телефон:
(0-369) 226-11-00 (5002)

душанба куни соат 10.00 дан 12.00 гача 15.00 дан 17.00 гача

Ismatillayev Ulugʻbek Toxirjanovich – 1979-yilda Namangan viloyati, Uychi tumanida tugʻilgan, millati oʻzbek, maʼlumoti oliy, 2000-yilda Toshkent davlat yuridik institutini (bakalavr), 2003-yilda Toshkent davlat yuridik institutini (magistr) tamomlagan, mutaxassisligi huquqshunos.

U mehnat faoliyatini 2000-yilda Namangan viloyati “Al-jahon” Oʻzbek-Xitoy qoʻshma korxonasining huquqshunosi lavozimidan boshlab, ushbu lavozimda 2001-yilga qadar ishlagan.

2003-2004-yillarda Namangan viloyati “Al-jahon” Oʻzbek-Xitoy qoʻshma korxonasining huquqshunosi, 2004-2006-yillarda Namangan viloyat adliya boshqarmasining Shartnomaviy-huquqiy ishlarni nazorat qilish boʻlimi vaqtincha bosh maslahatchisi, 2006-yilning fevral-avgust oylarida Namangan viloyat adliya boshqarmasining Jamoat birlashmalari boʻyicha yetakchi maslahatchisi, 2006-2009-yillarda Namangan viloyat adliya boshqarmasining Kadrlar boʻlimi bosh maslahatchisi, 2009-2016-yillarda Namangan viloyat adliya boshqarmasining Inson huquqlarini himoya qilish boʻlimi boshligʻi, 2016-2017-yillarda Namangan viloyat adliya boshqarmasining Yuridik shaxslarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻlimi boshligʻi, 2017-yilning fevral-iyul oylarida Namangan viloyat adliya boshqarmasining Davlat xizmatlari koʻrsatishni muvofiqlashtirish va rivojlantirish boʻlimi boshligʻi, 2017-2018-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuroraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining Namangan viloyati boshqarmasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot boʻyicha katta inspektori, 2018-yilning may-avgust oylarida Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuroraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining Namangan shahar boʻlimi boshligʻi oʻrinbosari lavozimlarida ishlagan.

 

U.Ismatillayev 2018-yil 28-avgustdan Namangan viloyat adliya boshqarmasi boshligʻining birinchi oʻrinbosari lavozimida ishlab kelmoqda.


Бошқарма фаолияти устидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга оширади;

Бошқарманинг тегишли таркибий бўлинмалари самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди, фаолияти устидан бевосита назоратни амалга оширади;

бошқарма ходимларининг меҳнат ва ижро интизомини назорат қилиб боради ва бу ҳақида бошқарма бошлиғига ахборот бериб боради;

вазирлик раҳбарияти ва бошқарма бошлиғининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширилишини ташкиллаштиради ва бевосита иштирок этади;

Вазирлик раҳбарияти, бошқарма бошлиғининг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, Олий Мажлис палаталарида, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ташкилотларда тегишли масалалар бўйича бошқарма вакили сифатида иштирок этади;

бошқарманинг фаолиятини такомиллаштириш, ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалалари бўйича бошқарма бошлиғига таклифлар киритади ҳамда ходимлар малакасини оширишга кўмаклашади;

ўз ваколатлари доирасида ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

бошқарма бошлиғининг рухсати билан соҳа фаолиятига оид йиғилиш ва анжуманларда иштирок этади;

бошқарма бошлиғи иш жойида бўлмаганда унинг вазифасини бажаради;

ўз ваколатига тегишли ҳужжатларни имзолайди;

раҳбарият топшириғига асосан адлия органлари ва муассасалари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини ўрганишда қатнашади, ўрганиш якунлари бўйича таклифлар киритади, зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатади;

Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажаради.

Namangan viloyati adliya boshqarmasi boshlig‘i o‘rinbosari

Jo‘raev Azamat Baqijonovich

Телефон:
(0-369) 226-11-00 (5003)

чоршанба куни соат 10.00 дан 12.00 гача 15.00 дан 17.00 гача
Azamat Jo‘raev 1986-yilda Namangan viloyati, Pop tumanida tug‘ilgan. Ma’lumoti Oliy. Mutaxassisligi huquqshunos. 1- darajali yurist.

 U, 2012-2015 yillarda budjetdan tashqari Pensiya jamg‘armasi Pop tuman bo‘limida huquqshunos maslahatchi, 2015-2017-yillarda budjetdan tashqari Pensiya jamg‘armasi Namangan viloyati boshqarmasida bosh huquqshunos maslahatchi, 2017-2018-yillarda budjetdan tashqari Pensiya jamg‘armasi, 2018-2022-yillarda Pop tumani adliya bo‘limi boshlig‘i lavozimida ishlagan. 2022-yildan hozirga qadar Chust tumani adliya bo‘limi boshlig‘i vazifasida ishlab kelayotgan edi.

Mazkur tayinlov O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirining tegishli buyrug‘i bilan amalga oshirildi.

Бошқарма фаолияти устидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга оширади;

Бошқарманинг тегишли таркибий бўлинмалари самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди, улар фаолияти устидан бевосита назоратни амалга оширади;

бошқарма ходимларининг меҳнат ва ижро интизомини назорат қилиб боради ва бу ҳақида бошқарма бошлиғига ахборот бериб боради;

вазирлик раҳбарияти ва бошқарма бошлиғининг топшириқларини

ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширилишини ташкиллаштиради ва бевосита иштирок этади;

Вазирлик раҳбарияти, бошқарма бошлиғининг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, Олий Мажлис палаталарида, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ташкилотларда тегишли масалалар бўйича бошқарма вакили сифатида иштирок этади;

бошқарманинг фаолиятини такомиллаштириш, ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалалари бўйича бошқарма бошлиғига таклифлар киритади ҳамда ходимлар малакасини оширишга кўмаклашади;

ўз ваколатлари доирасида ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

бошқарма бошлиғининг рухсати билан соҳа фаолиятига оид йиғилиш

ва анжуманларда иштирок этади;

бошқарма бошлиғи ёки бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари иш жойида бўлмаганда унинг вазифасини бажаради;

ўз ваколатига тегишли ҳужжатларни имзолайди;

раҳбарият топшириғига асосан адлия органлари ва муассасалари (шу жумладан, ФҲДЁ органлари, давлат нотариал идоралари ва нотариал архив), давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини ўрганишда қатнашади, ўрганиш якунлари бўйича таклифлар киритади, зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатади;

Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажаради.