Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Коррупция- тараққиётга таҳдид


Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.
Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан коррупцияга қарши кескин ва муросасиз курашиш, мазкур жиноятнинг келиб чиқиши, уни олдини олиш юзасидан АТБ “Агробанк” Мингбулоқ туман филиалида банк ходимлари иштирокида “Коррупция - тараққиётга таҳдид” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил
3 январдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5729-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6013-сон Фармони мазмун-моҳияти, шунингдек янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазифалари ҳақида тушунчалар берилди.
Юртбошимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлаётганлиги, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз”, деган фикрлари дастур бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Албатта, “коррупцияга қарши иммунитет”ни ҳосил қилиш учун барчамиз биргаликда “коррупционер” ва унинг атрофини ҳам тозалашимиз, аниқроғи, коррупцияга шарт шароит яратувчи омилларни йўқотишимиз лозим.


Нодирбек Рахимов
Мингбулоқ туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

22.09.2020

Возврат к списку