Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Наманган вилоят адлия бошқармаси бўш (вакант) лавозимлар бўйича 2-СОНЛИ ЭЪЛОН
Наманган вилояти адлия бошқармаси кассири.
фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиш;
жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
Расмий талаблар:
Молия-иқтисод мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиш;
мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
давлат тилини мукаммал билиш;
шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
муносиб иш ҳақи (иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Қўшимча афзалликлар:
замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
Мурожаат муддати ва манзил:
номзодлар 2021 йилнинг 26 мартга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Наманган вилоят адлия бошқармасининг namangan@adliya.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 69-227 03 76)
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 1008, (71) 207-04-64 телефон рақамларига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.