Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида


Тошкентда Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2013 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳамкор ташкилотлар, вазирликлар ва идоралар, судлар, ҳуқуқ-тартибот органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили С.Рашидова, Парламент қуйи палатаси спикерининг ўринбосари С.Турсунов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов ва бошқалар мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жараёнида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устувор этиб белгиланган мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилганини таъкидлади. Халқаро демократик тамойиллар ва мамлакатимиз олдида турган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда тегишли қонунчилик шакллантирилиб, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий шериклигига асосланган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий механизм доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг демократик ривожланиш йўлидаги ўзига хос муҳим жиҳатларидан бири инсон ҳуқуқлари бўйича амалдаги самарали миллий институтлар тизими, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институтининг ташкил этилишидир. Ушбу институт жамиятда қонун устуворлигига риоя қилиниши, фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларининг қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилинишига кўмаклашади, бу борада давлат тузилмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) фаолияти асосини Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган вазифалар ташкил этади. Шу муносабат билан давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишига оид парламент назоратини чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш орқали инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоялаш, фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тегишли қонунчилик ва механизмларни такомиллаштириш борасида ёрдам кўрсатилмоқда.

Жумладан, ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, вазирликлар ва идоралар, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари тақдим қилган 15 қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси ўтказилди.

Бундан ташқари, Омбудсман томонидан ўз фаолиятига оид фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, инсон ҳуқуқлари мониторингини юритиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик амалиётини кенгайтириш самарадорлигини ошириш бўйича янги механизмлар жорий қилинди.

“Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижроси билан боғлиқ вазиятни ўрганиш мақсадида 2013 йилда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан минтақавий вакиллар билан ҳамкорликда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига шикоят ҳамда аризалар билан мурожаат қилишга риоя этилишини таъминлаш бўйича мониторинг ўтказилди.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши бўйича тушаётган шикоят ва мурожаатларни кўриб чиқиш, уларни тиклаш юзасидан чоралар кўришга доир тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, амнистия акти қўлланиши тартиб-таомилларининг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари амнистия акти асосида жазодан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий мослашуви ва уларни ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ва самарали ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятида бевосита иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.