Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш мақсадида


Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 ноябрь куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлимида “Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (LexUZ)нинг имкониятлари ва афзалликлари” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини кўтариш, қонунчилик ҳужжатларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлаштириш тизимини такомиллаштиришда LexUzнинг ўрни беқиёс эканлиги таъкидланди.

LexUz - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги “Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарорини бажариш мақсадида яратилганлиги билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
31 декабрдаги “Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 340-сонли қарорига асосан, 2010 йил 1 январдан бошлаб барча фойдаланувчиларнинг Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан текин фойдаланиши бегиланганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

LexUz фойдаланувчиларга Интернет орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни олишга имконият яратиши, тизимдан фойдаланиш учун Интернетга уланган компьютер (ёки бошқа ускуналар) кераклиги, ҳужжатлардан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш мажбурий эмаслиги, рўйхатдан ўтиш тизимдаги қўшимча (норматив ҳужжатнинг ўзгаришлари кўриш, ҳужжатларни кенгайтирилган параметрлари бўйича излаш, электрон почта орқали қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида хабар олиш каби) имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги, LexUz фойдаланувчилари тизимдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни топишда хизмат қилиши қайд этилди.

Айни пайтда унда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, кодекслари ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармонлари, Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган идоравий норматив-ҳужжатлар, Конституциявий суд, Олий суд ва Олий хўжалик суди пленумлари қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, техник ва бошқа турдаги ҳужжатлар мавжуд. Ҳозирда, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази янги қабул қилинган ҳужжатларни тизимга киритиш, тизимдаги мавжуд бўлган барча ҳужжатларни “назорат ҳолатида” сақлаб туриш, Ўзбекистон Республикаси қўшилган ёки ратификация қилган халқаро ҳужжатларни тизимга киритиш устида иш олиб борилаётганлиги, бу эса, албатта, фойдаланувчиларга қўшимча қулайликлар яратиши таъкидлаб ўтилди.

Семинар давомида давлат органлари ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, таклифлар билдиришди.