Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Тайинланган ноқонуний жарима бекор бўлди.


      Фуқаро О. руҳий касаллиги сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган ва 2-гурух ногирони бўлган фарзанди Т.ни карантин вақтида ниқоб тақмаганлиги ҳолати бўйича давлат санитария органлари томонидан маъмурий жарима солинганлиги ҳақида Норин туман адлия бўлимига мурожаат қилган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 13 июль куни ИИБ ходимлари томонидан фуқаро Т.га нисбатан жамоат жойида ниқобсиз юрганлиги ҳолати бўйича МЖтКнинг 294-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиб, ушбу баённома кўриб чиқиш учун Наманган вилоят санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Норин туман филиалига юборилганлиги ва филиал раҳбари томонидан фуқаро Т.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан, 223 000 сўм жарима тайинланган.

   Бироқ, Наманган вилоят санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Норин туман филиали мансабдор шахси маъмурий жаримани тайинлаш жараёнида фуқаро Т.нинг Норин туман марказий кўп тармоқли поликлиникасида психиатр “Д” назоратида туриши ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2019 йил 14 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан муомалага лаёқатсиз деб топилганлигига эътибор қаратмаган.

 Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 20-моддасига асосан, ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир этган вақтида ақли норасолик ҳолатида бўлган шахс, яъни руҳий ҳолатининг сурункали ёки вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёхуд бошқа хил касаллик оқибатида ўз ҳаракатининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини идрок эта олмаган ёки бошқара олмаган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

  Мурожаатни ўрганиш якунига кўра, Наманган вилоят санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Норин туман филиалининг юқоридаги қарорини бекор қилиш ҳақида туман маъмурий судига ариза киритилиб, тайинланган ноқонуний жарима бекор қилиниши таъминланди.



Норин туман адлия бўлими