Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказишда ходимга бериладиган САВОЛЛАР РЎЙХАТИ


I. Касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси бўйича
1. Юридик хизмат ходимининг вазифа ва функциялари нималардан иборат?
2. Низоларни судгача ҳал қилиш тартиби деганда нимани тушунасиз?
3. Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талаблар деганда нимани тушунасиз?
4. Юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби.
5. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатлари.
6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси, турлари, ўзаро нисбати ҳамда кучга кириши ҳақида гапириб беринг.
7. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга расмий шарҳни кимлар қандай ҳолатларда беради?
8. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг мазмунини айтиб беринг.
9. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лойиҳа ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши тартибини тушунтириб беринг.
10. Вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ҳуқуқий ворислик деганда нимани тушунасиз?
11. Қонун ҳужжатларини етказиш тизими.
12. Ҳуқуқий экспертиза нима?
13. Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби.
14. Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясинининг асосий йўналишлари.
15. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тартиби.
16. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби.
17. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг асосий вазифалари нималардан иборат?
18. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга мўлжалланаётган қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш деганда нимани тушунасиз?
19. Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг асосий йўналишлари.
20. Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишлар тартиби ва муддатлари қандай?
21. Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар нималардан иборат?
22. Давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш деганда нимани тушунасиз.
23. Тадбиркорлик субъектларини кафолатлари нималардан иборат.
24. Мулкдорлар ҳуқуқлари кафолатлари деганда нимани тушунасиз?
25. Давлат бошқарув органи ҳамда хўжалик бошқарув органларининг ўзаро фарқи.
26. Ҳокимлар ваколатлари нималардан иборат.
27. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир чора-тадбирлар нималардан иборат?
28. Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш деганда нимани тушунасиз?
29. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш тартиби.
30. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш тартибини тушунтиринг.
II. Конституциявий ҳуқуқ соҳаси бўйича
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат?
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг қандай сиёсий ҳуқуқлари белгиланган?
3. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати қандай қоида ва нормаларга асосланган?
4. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари белгиланган?
5. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар белгиланган?
6. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари қандай?
7. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ фуқароларнинг бурчлари нималардан иборат?
8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ жамиятнинг иқтисодий негизлари нималардан иборат?
9. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши қандай?
10. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг шакллантириш тартиби.
11. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлоқ ваколатларига нималар киради?
12. Қонунларни қабул қилиш ва кучга кириш тартиби.
13. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланиш учун фуқароларга қандай талаблар қўйилади?
14. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мақоми ва ҳукумат аъзоларини шакллантириш тартиби.
15. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Бош вазирга ишончсизлик вотумини билдириш асоси ва тартиби қандай?
16. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий вазифалари сифатида нималар кўрсатилган?
17. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ҳокимларнинг ваколат муддати ҳамда тайинланиш тартиби.
18. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар
ва қўшимчалар қандай тартибда киритилади?
19. Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?
20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қандай ҳужжатлар қабул қилинади?
21. Ўзбекистон Республикасида сайлов тизими ҳақида айтиб беринг.
22. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ молия-кредит ҳамда банк тизими.
23. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ судъяларга қўйилган талаблар.
24. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ давлат ҳокимиятининг бўлиниш принципи ҳақида гапириб беринг.
25. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ суд тизими ҳақида гапириб беринг.
26. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди вазифалари.
27. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди қандай ишларни амалга оширади?
28. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари қандай вазифаларни амалга оширади?
29. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Марказий сайлов комиссиясини шакллантириш тартиби.
30. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қандай жамоат бирлашмаларини тузиш тақиқланади?
III. Фуқаролик ва меҳнат қонунчилиги асослари бўйича
Фуқаролик қонунчилиги
1. Фуқаролик қонун ҳужжатлари нималарга асосланади, улар билан қандай муносабатлар тартибга солинади? Фуқаролик қонун ҳужжатларининг вақт бўйича амал қилиши деганда нимани тушунасиз?
2. Қайси ҳолларда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда аналогия (ўхшашлик) қўлланилади?
3. Ашёвий ҳуқуқ нима? Унга нималар киради?
4. Зарарни қоплаш деганда нимани тушунасиз? Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказиладиган зарар ким томонидан тўланади?
5. Фуқаронинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати. Унинг вужудга келиши. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топишга асос бўладиган ҳолатлар.
6. Юридик шахс тушунчаси ва турлари. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати.
7. Давлатнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси сифатидаги роли. Давлат ва юридик шахслар жавобгарлигининг фарқи.
8. Битимлар тушунчасига таъриф беринг. Битимларнинг қандай турлари мавжуд? Шартнома ва битимнинг ўзаро фарқи нимада?
9. Эмансипация нима? Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан битимларни тузиш шартлари.
10. Ишончнома тушунчаси ва унинг шакли. Қандай ишончномалар нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаштирилган ҳисобланади?
11. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан муддатлар белгилаш, вақт даври билан белгиланган муддатнинг бошланиши ва тугаши.
12. Мажбурият тушунчаси. Мажбуриятни бажариш муддати. Мажбуриятнинг бажарилиши қандай усуллар билан таъминланиши мумкин?
13. Виндикация деганда нимани тушунасиз? Мол-мулкни инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиш тартиби.
14. Интеллектуал мулк объектлари ва уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш. Уларга нисбатан мутлоқ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қандай усулларда амалга оширилади?
15. Даъво муддати тушунчаси ва турлари. Даъво муддатининг ўта бошлаши қайси ҳолларда тўхтатилади? Махсус даъво муддати қанча?
Меҳнат қонунчилиги
16. Меҳнатга оид қонун ҳужжатлари нималарга асосланади, улар билан қандай муносабатлар тартибга солинади? Меҳнат кодексининг вақт бўйича амал қилиши деганда нимани тушунасиз?
17. Кимлар меҳнатга оид муносабатларнинг субъекти бўлиши мумкин?
18. Жамоа шартномаси тузиш тартиби.
19. Меҳнат шартномаси тушунчаси ҳамда тарафлари. Меҳнат шартномаси қандай шаклда ва қандай муддатга тузилади?
20. Меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартиби.
21. Ишга қабул қилишда дастлабки синов муддатлари тушунчаси ва дастлабки синов муддатлари кимларга татбиқ этилмайди?
22. Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?
23. Қайси сабаблар (асослар) мавжуд бўлганда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли ҳисобланади?
24. Меҳнат шартлари деганда нима тушунилади, қайси ҳолларда иш берувчи меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга ҳақли?
25. Қайси ҳолларда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганида касаба уюшмаларининг розилиги олинмайди?
26. Меҳнат қонунчилиги бўйича аёлларга берилган имтиёзлар.
27. Интизомий жазо чораларининг турлари ва интизомий жазонинг амал қилиш муддати.
28. Интизомий жазоларни қўлланиш тартиби қандай?
29. Меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш деганда нима тушунилади?
30. Меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартиби.
IV. Шартномавий-ҳуқуқий фаолият соҳаси бўйича
1. Мажбуриятни таъминлаш усуллари.
2. Неустойка тушунчаси ва шакллари.
3. Гаров тушунчаси ва турлари.
4. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари, тартиби ва унинг оқибатлари?
5. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби.
6. Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан қандай жавобгарлик чоралари кўрилади?
7. Хўжалик шартномасининг тарафлари. Уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
8. Хўжалик шартномасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.
9. Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиши асослари ва тартиби.
10. Субсидиар жавобгарлик нима?
11. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси ва унинг амал қилиш муддати.
12. Талабнома билдириш, кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатлари.
13. Товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик, тўлиқ етказиб бермаганлик, ишларни бажармаганлик ёки хизмат кўрсатмаганлик учун жавобгарлик.
14. Товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўламаганлик ёки ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгарлик.
15. Контрактация шартномаси тушунчаси.
16. Олти-сотди шартномаси.
17. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси ва унинг шакли.
18. Корхонани сотиш шартномаси тушунчаси.
19. Мулк ижараси шартномаси ва унинг объектлари тушунчаси.
20. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тушунчаси.
21. Корхонани ижарага бериш шартномаси тушунчаси.
22. Лизинг шартномаси, унинг объекти ва субъектлари.
23. Қурилиш пудрати шартномаси нима?
24. Кредит шартномаси ва унинг шакллари.
25. Банк ҳисобварағи шартномаси тушунчаси, ҳисобварақ бўйича операциялар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва пул маблағлари асоссиз кўчирилганлиги учун банкнинг жавобгарлиги.
26. Закалат шартномаси тарафлари кимлар бўлиши керак?
27. Айирбошлаш шартномаси нима?
28. Ҳадя шартномаси нима?
29. Ипотека шартномасининг мазмун-моҳиятини тушунтириб беринг.
30. Текин фойдаланиш шартномаси нима?
V. Суд ишларини юритиш асослари бўйича
1. Фуқаролик судига мурожаат қилишнинг шакллари.
2. Фуқаролик судларида судъяни рад қилиш асослари.
3. Фуқаролик судларига тааллуқли ишлар.
4. Даъвогарнинг танлови бўйича судларга тегишлилик деганда нимани тушунасиз?
5. Шартнома бўйича вакиллик нима?
6. Фуқаролик ишларини кўришда даъвонинг баҳоси нималарга асосан белгиланади?
7. Фуқаролик процесида вакилнинг ваколатларини расмийлаштириш тартиби.
8. Фуқаровий даъвогарнинг ҳамда фуқаровий жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
9. Фуқаролик процессуал муддатларнинг ўтказиб юборилиши қандай ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқаради?
10. Қайси ҳолларда фуқаролик суди иш юритишни тўхтатиб туриши шарт?
11. Фуқаролик процессида аризани кўрмасдан қолдириш асослари.
12. Фуқаролик ишлари бўйича судда иш юритишни тугатиш асослари ва тартиби.
13. Қайси ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича суд аризани қабул қилишни рад этади?
14. Иқтисодий судларга мурожаат қилиш тартиби.
15. Қандай ишлар иқтисодий судларга тааллуқли?
16. Иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар.
17. Жиноят ишларида фуқаровий даъвогар деганда нимани тушунасиз?
18. Иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни қайси ҳолларда рад этади?
19. Иқтисодий суд апелляция инстанциясининг ваколатлари ҳамда унинг қарорларини қонуний кучга кириши.
20. Иқтисодий судга кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби ва унинг мазмуни.
21. Маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчилари кимлар ? Маъмурий процессуал ҳуқуқ лаёқати ҳамда муомала лаёқатининг фарқи.
22. Қайси ҳолларда ходимларнинг хатти-ҳаракати устидан ўзлаштириш ва растрата бўйича жиноят иши юритилади?
23. Жиноят ишлари қабул қилган қарорларни текшириш тартиби.
24. Қайси ҳоллар маъмурий суд ишини тўхтатиб туришга асос бўлади?
25. Апелляция ҳамда кассациянинг ўзаро фарқи нимада?
26. Ҳакамлик судлари қандай ишларни кўриб чиқади?
27. Корпоратив ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқиш тартиби.
28. Даъвони маъминлаш чоралари ҳақида тушунча беринг.
29. Фуқаролик процессида исботлаш материаллари турлари.
30. Суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар деганда нимани тушунасиз?