Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Наманган вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


Ўтказилган текширишлар юзасидан.


Шунингдек, бўлим томонидан 2020 йилнинг ўтган даври давомида 14 та мониторинг ва 19 та ташкилотларда жами 34 та (шундан мурожаатлар асосида 17 та )ўрганишлар ўтказилган бўлиб, ўрганишлар давомида жами 849 та камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, ҳисобот даврида жами 18 та турли идора ва ташкилотларга тақдимнома (8 таси мурожаатлар асосида), 7 та айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ваколатли органларга таклиф ва 5 та (мурожаатлар асосида) қонун ҳужжатлари бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳномалар киритилган. Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 1 нафар айбдор шахс интизомий жавобгарликка, 5 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, 4 та маъмурий орган қарори бекор қилинган.

Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқилиши юзасидан.


Бошқармага инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2020 йил 9 ойи давомида жами 389 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 177 таси кўриб чиқилиб, шундан 108 таси (61 фоиз) қаноатлантирилган, 69 тасига (38 фоиз) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 80 та мурожаат кўриб чиқиш учун адлия бўлимларига юборилган ва 119 та мурожаат кўриб чиқиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилиб, 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган ва 10 та мурожаат ҳисобот охирига қолдиқ бўлиб ўтган. Мазкур мурожаатларнинг 29 таси раҳабарият сайёр ва шахсий қабулларида қабул қилинган мурожаатлар ҳисобланади.

Бўлим томонидан кўриб чиқилган мурожаатларни ўрганиш якуни бўйича фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан: 


8 та тақдимнома;
58 та даъво ариза;
4 та маъмурий таклиф;
Киритилган таъсир чораларга асосан 4 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, киртилган даъво аризаларга асосан 118 млн 925 минг сўм ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори ва суд буйруқлари чиқарилди.

“Ишонч телефони”га қилинган мурожаатларининг кўриб чиқилиши юзасидан.


“Ишонч телефони”га фуқаролар томонидан жами 104 маротаба мурожаат этилган. Мазкур мурожаатларнинг 62 таси белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, 24 таси қаноатлантирилган, 38 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, қолган мурожаатларнинг 42 таси кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотга юборилган.

Қаноатлантирилган мурожаатлар юзасидан.

Жамиятимизнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар замирида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларини энг олий қадрият сифатида эътироф этиш масалалари мужассам.
Бўлим томонидан Уйчи туманида яшовчи фуқаро Қ.Норматовнинг мурожаатига қаратмоқчимиз. Аниқланишича, вилоят Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси Наманган вилоят бошқармаси томонидан фуқарога асоссиз равишда 4 460 000 сўм жарима қўлланилган.
Хусусан, ўрганиш жараёнида Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари ҳаракатланиши чекланган бўлиб, Қ.Норматов ўзига тегишли бўлган ВАЗ 2106 русумли автомашинасида вилоят марказида эмас балки, Уйчи туман марказида ҳаракатланганлиги учун унга нисабатан Республика махсус комиссиясининг қарорига зид равишда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилганлиги ва маъмурий жарима қўлланилганлиги аниқланди. 


Ўрганиш якуни бўйича адлия бошқармаси томонидан 


Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси Наманган вилоят бошқармасига тақдимнома киритилиб, фуқаро Қ.Норматовга нисбатан расмийлаштирилган Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси Наманган вилоят бошқармасининг 2020 йил 13 апрелдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни бекор қилиниши таъминланди.
Шунингдек, Наманган шаҳар 1-сонли шифохонаси 47 нафар ходимларининг иш ҳақи ўз вақтида тўланмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида, 2020 йил 1 июнь ҳолатига ходимларнинг апрель-май ойлари учун ўртача ойлик иш ҳақидан 92 175 806 (тўқсон икки миллион бир юз етмиш беш минг саккиз юз олти) сўм ҳақдорлиги аниқланди. Ушбу ҳолат Наманган шаҳар 1-шифохонасининг 2020 йил 17 июндаги 01/191- сонли хати билан ўз тасдиғини топди.Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.Шунингдек, Меҳнат кодексининг 159-моддасида ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланиши, 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги кўрсатиб ўтилган. Шунга кўра, бошқарма томондан 47 нафар тиббиёт ходимларининг манфаатлари юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига ариза киритилиб, Наманган шаҳар 1-сонли шифохонасидан 47 нафар тиббиёт ходимлари фойдасига 92 175 806 (тўқсон икки миллион бир юз етмиш беш минг саккиз юз олти) сўм ўртача ойлик иш ҳақларини ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарилди.





Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими