Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Туманнинг энг олис ҳудудида “Адлия бўлими штаби” ташкил этилади.



Ўтаётган вақт барча адлия органлари ва унинг тизимидаги идоралар учун чинакам масъулият даври бўлмоқда. Чунки адлия тизимининг ҳар бир ходими адлия вазирлигига коррупцияга қарши кураш рейтинги бўйича билдирилган юксак ишончни оқлаши ва унга муносиб бўлган ҳолда фаолият олиб бориши лозим.

Энг аввало, адлия тизимидаги барча идораларнинг иш фаолияти “Очиқ адлия” тамойилига асосланганлиги, ишга қабул қилиш ва танлов жараёнларининг шаффоф ва ошкоралиги таъминланганлиги, очиқ ва онлайн мулоқотлар имконияти яратилганлиги, уйма-уй ва манзилли тарғиботларга катта аҳамият қаратилганлиги, фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг ўрнатилганлиги адлия органларига бўлган ишончни соат сайин мустаҳкамламоқда. Вояга етмаган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш, гендер тенглик, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, мигрантлар ҳуқуқлари билан боғлиқ тарғиботлар таълим муассасаларида, маҳаллаларда, профилактик ҳисобга олинганлар ҳамда мигрантлар хонадонларида манзилли шаклда ташкил этилди.

Ахолига янада яқиндан ҳуқуқий ёрдам бериш, уларга янада яқинроқ бўлиш мақсадида адлия бўлими ташаббуси билан Тўрақўрғон туманининг энг чекка маҳалла фуқаролар йиғини бўлган Соҳилобод маҳалласида “Адлия бўлими штаби” ташкил этилмоқда. Ушбу ташаббус туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланиб, ҳар бир секторда ташкил этилса, ахоли учун энг яхши имконият бўлиши таъкидланди.


Фароғат Раззакова,
Тўрақўрғон туман адлия бўлими бошлиғи