Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида тадбирлар давом этмоқда.


Аҳоли билан ишлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳат бериш ва энг асосийси уларнинг муаммолари билан ишлашда адлия идораси ходимлари фаол ҳаракатларни олиб бормоқдалар.

Ўрганишлари давомида маҳаллаларда қатор муаммолар мавжудлиги аниқланиб, уларнинг асосий қисми иш билан таъминлаш, имтиёзли кредит олиш, кам таъминланган оилалар учун нафақа олиш, кадастр ҳужжатларини янгилаш билан боғлиқ.

Тадбир давомида Ишчи гуруҳ томонидан “темир дафтар”га киритилган оилаларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, алоҳида кўриб чиқиш талаб этиладиган мурожаатлари туман (шаҳар) адлия бўлимларининг иш юритувига қабул қилинмоқда. 

Мисол учун: фуқаро Ш.Худойбердиевнинг солиқ имтиёзларини қўллаш масаласидаги мурожаати Учқўрғон туман адлия бўлими, фуқаро М.Хомидовнинг ногиронликни белгилаш, М.Орипованинг эса имтиёзли даволанишга ордер олиш масаласидаги мурожатлари Тўрақўрғон туман адлия бўлимининг иш юритувига олинди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими