Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ҳуқуқий кўмак доим керак!



Наманган вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлар бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра вилоятимизда 32590 та темир дафтарга киритилган хонадонлардан 13553 таси темир дафтардан чиқарилган. Бунга қатор сабаблар бор, шулардан асосийси аввал муҳтожликда кун кечирган аҳоли қатламига моддий кўмак берилгани ҳамда оилавий тадбиркорликка ва касб-корга йўналтиришда ёрдам кўрсатигани билан изоҳланмоқда.
Бу борада уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қуватлаш энг асосийси албатта. Бу борада Адлия идоралари ходимлари томонидан уйма-уй юриб аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва муаммоларини ўрганишга алоҳида бел боғланган.
Биргина Учқўрғон туманида жами 2192 та “темир дафтарга” киритилган бўлиб, шундан 2889 та меҳнатга лаёқатсиз ишсизлар сонига тўғри келади.
Учқўрғон туман адлия бўлими томонидан “Наъмуна” ва “Бирлик” маҳалласида истиқомат қилаётган 22 нафар шу тоифадаги фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат берилиб, 11 та фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими