Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

“ДАВЛАТ ТИЛИ ҚОНУН-ҚОИДАЛАРГА ТАЯНАДИ”



Наманган вилоят адлия бошқармсида “21 октябрь-ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан бугунги ўтказилган вебинар айнан шу мавзуда ўтказилди.

Тадбирда давлат тилига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳусусан “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида сўз борди.

Таъкидлаш лозим, хат-хужжатлар билан ишлашда, давлат тилида иш юритишда, шунингдек, бевосита фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда давлат органлари ва ташкилотларининг ўрни катта ҳисобланади. Шу боис мазкур тадбир бир қатор давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ҳодимлари иштирокида ўтказилди.

Ўтказилган тадбир тафсилотлари Наманган вилоят телевидениеси орқали тасвирга олинди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.