Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

ФАОЛИЯТ САМАРАСИ!


Наманганда аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беришни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳлар иш бошлаганига ҳали кўп бўлмади. Бироқ, аҳоли билан ишлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳат бериш ва энг асосийси уларнинг муаммолари билан қизиқишда адлия идораси ходимлари фаол ҳаракатларни олиб бордилар.

Маълумот учун: жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари давомида “темир дафтар”га киритилган 61 та МФЙда 471 та фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Шундан, 422 таси хотин-қизлар, 49 таси эса ёшларни ташкил этади.

Яна бир муҳим жиҳат ўрганишлар давомида жами 430 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ҳудудий адлия идоралари томонидан ўз ўрнида ҳал этилган мурожаатлар сони 19 тани ташкил этади. Қолган мурожаатлар эса иш юритувга қабул қилиниб, тегишлилиги бўйича бошқа идораларга йўналтирилди.

Масалан, Ахси МФЙ да ўтказилган тадбир жараёнида 1992 йилда туғилган Маҳмудова Гулноза 2014 йилда туғилган қиз фарзанди номига ҳозирги кунга қадар туғилганлик ҳақида гувоҳнома олмагани аниқланди. Мазкур мурожаат бўлим иш юритувига олиниб, туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилишини қонуний ҳал этилиши назоратга олинди.

Шунингдек, Мазкур МФЙ да яшовчи 1970 йилда туғилган Н.Қаюмовнинг турмуш ўртоғи 2020 йил июль ойида вафот этганлиги, қарамоғида 3 нафар вояга етмаган қизлари борлиги, ўзи мия инсульти бўлганлиги, ҳозирда ногиронлик гуруҳи белгиланишига муҳтож эканлиги юзасидан қилган мурожаати ҳам бўлим иш юритувига олинди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими