Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Тез кунда Наманганда бепул "Юридик клиника" очилади!



Жорий йилнинг 16 октябрь куни Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Наманган "Ёшлар маркази"да "Юридик клиника" очиш бўйича водий ёшлари иштирокида ўқув семинар ташкил этилди.

Семинарда бепул юридик ёрдам кўрсатишнинг асосий қоидалари, фуқароларни мурожаатлари билан ишлаш кўникмалари, фуқароларни қабул қилиш, уларнинг мурожаатларидаги ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш мавзуларида фикрлар билдирилди.

Юридик клиника жисмоний ва юридик шахсларга беғараз юридик маслаҳатлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширади. Юридик клиника фаолияти жамоатчилик қабулхонаси шаклида ташкил этилган бўлиб, ҳуқуқий масалалар юзасидан фуқаролар қабулини амалга оширади ва уларга керакли ҳуқуқий маслаҳатларни кўрсатади. Аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда юридик клиника ҳуқуқнинг алоҳида тармоғига ихтисослашган ҳолда ёки умумий ҳуқуқ масалалари бўйича маслаҳатлар бериши мумкин.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими