Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Шаффоф рўйхат ҳар бир манзилда бор.



Ишчи гуруҳни навбатдаги манзили шаҳримиздаги “Орзу” МФЙ бўлди. У ерда энг аввало карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати билан танишилди.
Маълум бўлишича маҳалланинг 39 нафар аҳолиси темир дафтардан жой олган. Биринчи галда аҳоли учун зарур бўлган, электр, газ таъминоти яхшиланган бўлса, ундан кейин намунадаги уйлар ва ижтимоий объектлар қурила бошлаган ушбу масканда ишсизлар сони кам, бироқ эҳтиёжманд ёки вақтинча ишсиз аҳоли ҳам йўқ эмас.
Наманган вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ҳудуд аҳолиси муаммолари билан қизиқиш ва уларга зарурий ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида улар билан суҳбатлашилди.
Ҳудудда жойлашган 84-мактаб ўз иш фаолиятини бошлаганига кўп бўлмаган. Бироқ бу ерда ҳам таълим жараёнлари билан бир қаторда 21 нафар темир дафтарга киритилган оилаларнинг фарзанлари таълим-тарбия олишмоқда. Ёшларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида Халқ таълим бошқармаси томонидан бепул равишда китоб ва ўқув қуроллари билан таъминланганлиги аниқланди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими