Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Пандемия сабаб бўш қолган аёллар ва ёшлар муаммолари ўрганилмоқда!



Куннинг иккинчи ярмида Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 100 дан зиёд муаммоли ва низоли масалалар ўрганилди.
Биргина Наманган шаҳрига бириктирилган ишчи гуруҳ Қуйи Ғирвон маҳалласида бўлиб, 30 нафар темир дафтарга киритилган эҳтиёжманд оилалар аҳволини ўрганди ва уларга ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ чоралар белгилади. Мурожаатлардан бирида 70 ёшли ёлғиз аёл яшаши, яқинда бахтсиз воқеа сабаб эплепсия касаллигига чалинганлиги, бироқ даволанишга имкони йўқлигини билдирган. Мурожаат ўз ўрнида иш юритувга қабул қилиниб, фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатлари юзасидан ҳаракатлар бошланиши маълум қилинди.
Айни вақтда ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда, аслида ҳам ишчи гуруҳ аъзолари бир кунда ҳеч йўқ уч-тўрт кам таъминланган хонадонга кирса, уларнинг аҳволидан бохабар бўлса, тушунтириш ишларини олиб борса, олдимизга қўйилган асосий мақсадимизга эришган бўламиз.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими