Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

НАМАНГАНДА БЕПУЛ МАСЛАҲАТ БИЛАН ҲАР БИР УЙГА КИРИШ УЧУН СТАРТ БЕРИЛДИ!




Адлия идоралари ходимлари Наманган вилояти ҳудуди бўйлаб темир дафтарга киритилган оилалар, хусусан аёллар ва ёшлар билан уйма-уй юриб уларнинг муаммолари билан қизиқадилар ва ҳуқуқий тушунтириш берадилар!
Ва энг асосийси ҳудудлар бўйлаб шаклланаётган аёллар ва ёшлар дафтари рўйхатини шакллантиришга ўз хиссаларини қўшадилар!
Маълумот учун: жорий даврга келиб, вилоятда "Темир дафтар"га 24 382 та оила киритилган.

“Темир дафтар”ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:
• кам таъминланган;
• ногиронлиги бўлган;
• ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;
• якка-ёлғиз кексалар;
• доимий ишсиз фуқаролар;
• карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;
• оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқаролар ҳисобланади!

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.