Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Юридик хизматлар кўрсатиш маркази ўз фаолиятини бошлади.



Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сонли Фармони қабул қилиниб, унинг ижроси юзасидан жорий йил 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 561-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга билан давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳри, Қарши шаҳри ва Марҳамат туманида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказларини ташкил этиш белгилан эди.

Шунга кўра, жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида эксперимент тариқасида ташкил этилган Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказидаги вакант лавозимларга танлов ўтказилиб, танлов натижасига кўра, 1 нафар номзод марказ бошлиғлиги ва 4 нафар нозод етакчи юрисконсульт лавозимига ишга қабул қилинди. 


Бугун мазкур марказ ўз фаолиятини бошлади. Мазкур марказ ходимларини фаолият юритиши учун Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази биносида алоҳида хоналар ажратилиб, хоналар замонавий компютер қурилмалари, канцелария товарлари, жиҳозлар, интернет ва мобил алоқа тармоқлари билан таъминланди. Қарорга кўра марказ 9 та давлат органлари ва ташкилотларининг Наманган шаҳридаги тузилмаларига юридик хизматлар кўрсатади. Бунда энг аввало, давлат органи ва ташкилоти буйруқлари, фармойишлари, шартномалари, юридик тусдаги бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш, фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, давлат органлари ва ташкилотларининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларда ўтказиладиган текширувларда иштирок этиш марказнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими