Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Пандемия даврида адлия органларининг фаолияти.



Бугун ҳар биримизни мулоҳаза қилишимизга сабаб бўлаётган масалалардан бири Covid-19 ҳар биримизнинг онг-шууримизни эгаллагани айни ҳақиқат. Шундай бир синовли кунларда давлат идоралари ташкилотлари ўзларининг барча куч ва имкониятларидан келиб чиқиб иш фаолиятини олиб боришга ҳаракат қиляптилар.


Бу борада адлия идорлари олдида турган муҳим вазифалардан бири норма ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларга малакали юридик ёрдам кўрсатишдан иборат.
Бу борада ўтказилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирлар ҳамда бошқарма иш фаолияти билан боғлиқ энг муҳим йиғилишлар видеоконференция алоқа ёрдамида ташкил этиляпти. Хусусан пандемия даврида Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган давлат ораганлари ва ташкилотлари, таълим муассасалари педагог ва талабалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари учун 20 га яқаин тадбирлар zoom платформаси орқали онлайн режимда ташкил қилинди. Бундан ташқари мазкур соҳада тайёрланган 10 дан ортиқ лавҳа ва репортажлар телевидение орқали эфирга узатилди.
Айни пандемия шароитида энг аввало фуқароларнинг оғирини енгил қилиш ҳамда уларнинг мурожаатларини қабул қилиш механизмини узулуксиз давом эттириш мақсадида барча имкониятлар ишга солинди. Бунда энг аввало, мурожаатларнинг онлайн тартибда қабул қилиш ва ишонч телефонлари имкониятидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бунда жисмоний ва юридик шахслар почта алоқаси, бошқарманинг namangan@adliya.uz электрон почтаси ёки ишонч телефонлари орқали бевосида муайян манзилдан туриб мурожаат қилишлари мумкин.
Давлат орагнлари ва ташкилотларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш эса зарур ҳужжатларни сўраб олиш орқали бевосита идоранинг ўзида ташкил қилинмоқда. Таъкидлаш лозим, бошқарма томонидан бу даврда 10 дан ортиқ ўрганишлар ўтказилди.
Бундан ташқари, тизимга ходимларни ишга қабул қилиш бўйича танлов жараёнлари ҳам карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилмоқда. Хусусан, тест ва суҳбат жараёнларида номзодлар тиббиёт ниқобида, масофа сақлаган ҳолда жойлаштирилиб, танловнинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида вазирликнинг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва “You Tube” тармоғи орқали тўғридан-тўғри онлайн ёритиб борилмоқда.
Таъкидлаш керакки, бугунги пандемия шароити давлат органлари ва ташкилотларидан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда янгича услубда иш ташкиллаштиришни талаб қилмоқда.
Бундай давр, албатта, давлат хизматчиларидан ҳам ўзининг, ҳам фуқароларнинг саломатлиги ва ҳавфсизлигини таъминлаган ҳолда иш тутиши, ўз навбатида давлат идорасининг фаолиятини бирдек самарали юришини таъминлашни талаб этади.


Орифжон Ибраҳимов
Вилоят адлия бошқармаси масъул ходими