Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Муҳтарам устоз ва мураббийлар!



Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси Сизларни, таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган барча педагог ходимларни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан чин дилдан муборакбод этади.


Таъкидлаш керакки, ўзининг меҳри, кўз нури, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахшида этган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак таҳсинларга муносибдир.


Бугун ушбу қутлуғ айёмни нишонлар эканмиз, биз учун ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган азиз ва мўътабар зотлар шаънига энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларни билдириб, ҳеч қачон узиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси билан таъзим қиламиз.


Сизларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, машаққатли ва ўз навбатида шарафли касбингизда юксак матонат ва омадлар тилаб қоламиз.

Ҳурмат билан,
Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси