Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Диққат: танловнинг якуний босқичи натижасини эълон қиламиз!



Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида эксперимент тариқасида ташкил этилган Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказидаги вакант лавозимларга ўтказилган танлов якунига етди.


Танловда қатнашиш учун жами 36 нафар номзоддан аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 22 нафари иккинчи босқичда (тест) иштирок этди. Тест натижалари бўйича ижобий балл тўплаган 18 нафар номзод учинчи босқичда (суҳбат) иштирок этди. Танлов жараёни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” гуруҳида онлайн равишда ёритиб борилди.

Танлов натижаларига кўра Комиссия хулосаси асосида қуйидаги номзодлар марказ ходимлигига тавсия қилинди:
1. Хасанов Фарход Исроилович - Марказ бошлиғи лавозимига;
2. Неъматжонов Искандар Нўъмонжон ўғли- етакчи юрисконсульт
3. Абдуллаев Дилшодбек Бекпулатович- етакчи юрисконсульт
4. Мамадалиев Акбаржон Ахмадали ўғли- етакчи юрисконсульт
5. Тошматов Элёр Йўлдошалиевич- етакчи юрисконсульт

Ҳуқуқий ахборот ва маърифат бўлими