Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

5 йилдан бери тўланмаётган иш ҳақлари ундириб берилди.



Норин туман адлия бўлими томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида ишлаётган ҳамда вазифасидан озод қилинган ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг ўз вақтида тўланиши таҳлил қилинди.
Таҳлилларга кўра, 2020 йил 1 август ҳолатига Норин туман “Агросервис МТП” МЧЖда жами 107 нафар ходимларнинг ойлик иш ҳақидан 389.921.500 (уч юз саксон тўққиз миллион тўққиз юз йигирма бир минг беш юз ) сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. 

Ушбу холат юзасидан Норин туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига жорий йилнинг 10 августда
05-7/108-сонли тақдимнома киритилди. 

Норин туман “Агросервис МТП” МЧЖ томонидан жорий йилнинг 11 сентябрдаги 25-сонли маьлумотномасига асосан, 2020 йилнинг 11 сентябр холатига 107 нафар ходимларнинг ойлик иш ҳақидан 389.921.500 (уч юз саксон тўққиз миллион тўққиз юз йигирма бир минг беш юз ) сўм қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилди.


Ихволиддин Султонов
Норин туман адлия бўлими етакчи маслахатчиси