Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

ННТларнинг солиқ органлари билан ҳамкорлигини янада такомиллаштириш бўйича семинар тренинг ўтказилди



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Наманган вилоят адлия бошқармасида жорий йилнинг 22 сентябрь куни “Мулоқот майдони оркали шаффофлик сари!” грант лойиҳаси доирасида ННТлар раҳбарлари, ҳисобчилари ва солиқ органларининг бевосита ННТлар билан ишловчи мутухассислари иштирокида онлайн семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинарни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – ННТлар ва солиқ органлари ходимларининг соҳага оид билим ва кўникмаларини янада ривожлантиришдан иборат.
Семинарда ННТлар вакиллари солиқ органларига топшириладиган ҳисоботлардаги тушунмовчиликлар, солиқ қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда уларнинг фаолиятларида вужудга келаётган муаммоли масалалар юзасидан Наманган вилоят солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Р.Жўрабоевнинг маърузаси тингланди.
Семинарнинг иккинчи қисмида савол-жавоблар ўтказилиб, ННТлар вакилларидан “Келажак нури” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳьари Д.Отабоев, “Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази” Фарғона ҳудудий бўлинмаси раҳбари Б.Мирзаев, “Ўзбекистон ногиронлар жамияти Поп туман бўлинмаси” раҳбари Э.Дадабоев, Ўзбекистон “Каратэ” миллий федерацияси Наманган вилоят бўлими раҳбари Н.Нуриддинов ҳамда Ўзбекистон “Белбоғли кураш” федерацияси Наманган вилоят бўлими раҳбари Н.Газиевларнинг саволларига Солиқ ва Адлия бошқармаси ходимлари томонидан тегишли жавоблар берилди.
Шунингдек, ННТларга пандемия шароитида иш юритиш, ҳисобот тақдим этиш, рўйхатдан ўтиш қайта рўйхатдан ўтиш, рамзини рўйхатдан ўтказиш, тадбирлардан хабардор қилиш ҳамда чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш бўйича http://e-ngo. uz/sys/login сайти орқали электрон тартибда масофадан туриб мурожаат юбориш имкониятлари юзасидан маълумотлар берилди.
Тренинг якунида иштирокчиларнинг таклифлари эшитилиб, қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан белгиланган тартибда тегишли ташкилотларга киритиш учун умумлаштирилди.


Хуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими