Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

2 ойдан бери тўланмаётган иш ҳақлари ундириб берилди!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Шунга кўра, Норин туман адлия бўлими томонидан ишчи ходимларнинг мурожаатига асосан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида ишлаётган ҳамда вазифасидан озод қилинган ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг ўз вақтида тўланиши таҳлил қилинди.
Таҳлилларга кўра, 2020 йил 1 август ҳолатига Норин туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида жами 49 нафар ходимларнинг ойлик иш ҳақидан 23 843 365 (йигирма уч миллион саккиз юз қирқ уч минг уч юз олтмиш беш) сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.
Ушбу холат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Норин туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига жорий йилнинг 19 августь куни 05-7/108-сонли тақдимнома киритилди ва ушбу киритилган тақдимномага асосан Норин туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 49 нафар ходимларининг ойлик иш ҳақидан 23 843 365 (йигирма уч миллион саккиз юз қирқ уч минг уч юз олтмиш беш) сўм бўлган қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилди.


Ихволиддин Султонов,
Норин туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси