Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Кечикиб берилган нафақа.



Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармони билан ҳудудлардаги айрим касб-ҳунар коллежлари тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши белгиланган эди. Шунга кўра Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ҳам айрим касб-ҳунар коллежлари тугатилди ва айримлари эса қайтдан ташкил этилган.
Янгиқўрғон туман адлия бўлими томонидан мустақил ташаббус билан тумандаги тугатилган ва қайта ташкил этилган касб-ҳунар коллежларида ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишда меҳнат қонунчилига риоя қилиниши юзасидан ҳуқуқий мониторинг ўтказилди.
Ўрганиш давомида иш берувчилар томонидан йўл қўйилган айрим хато ва камчиликлар аниқланди. Хусусан, иш берувчилар томонидан ходим билан меҳнат шарномасини бекор қилингандан сўнг унга Меҳнат кодексининг 109-моддасига асосан берилиши лозим бўлган ишдан бўшатиш нафақалари тўланмаганлиги маълум бўлди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисм 1-бандида иш берувчи технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ўзининг тушуббусига кўра бекор қилиши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур кодекснинг 109-моддасида ушбу асосга кўра ходим билан меҳнат шатрномаси бекор қилинганда унга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши шатрлиги белгилаб ўтилган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан коллежларга тақдимнома киритилиб, 132 нафар ходимга Меҳнат кодексининг 109-моддасига асосан 151 392 772 сўм ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилиши таъминланди.
Иш берувчиларни келгусида бу каби ҳолатларга қўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Шохдиёр Тўрамирзаев,
Янгиқўрғон туман адлия катта маслаҳатчиси