Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Адлия бўлими кўмагида 6 ойдан бери тўланмаётган иш ҳақилари ундириб берилди.



Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 3 августда “Мингбулоқмахсуссувпудрат” масъулияти чекланган жамиятда ишлаётган ҳамда вазифасидан озод қилинган ходимларнинг иш ҳақидан ҳақдорлиги аҳволини ўрганиш юзасидан сўров хати киритилди. Ушбу сўров хатига жавобан “Мингбулоқмахсуссувпудрат” МЧЖнинг 2020 йил 7 августдаги 01/66-сонли жавоб хатига кўра, 2020 йил 1 август ҳолатига мазкур жамиятда ишлаётган ва вазифасидан озод қилинган ходимларнинг иш ҳақидан ҳақдорлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддаси 1-қисмида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ, Меҳнат кодексининг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, мазкур кодекснинг 161-моддаси 1-қисмида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Ўрганиш натижасига кўра, Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан “Мингбулоқмахсуссувпудрат” масъулияти чекланган жамиятига тўланмаган иш ҳақини ундириш мақсадида 02-7/124-сонли тақдимнома ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига ариза киритилди.
Натижада, киритилган тақдинома ва Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди томонидан чиқарилган суд буйруғига кўра фуқароларнинг 91 848 151 (тўқсон бир миллион саккиз юз қирқ саккиз минг бир юз эллик бир) сўм тўланмаган иш ҳақилари ундириб берилиши таъминланди.


Дилшод Аширалиев,
Мингбулоқ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси