Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

70 844 138 сўмлик иш ҳақидан бўлган қарздорлик бартараф этилди.



Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳардаги давлат органлари ва ташкилотларида ходимларга иш ҳақи берилиши аҳволи мониторинг тарзида сўров йўли билан ўрганилди.


Мониторинг давомида Наманган давлат ўрмон хўжалигида 2020 йил июнь ойи учун ходимларга 70 844 138 сўм иш ҳақи ўз вақтида тўлаб берилмагани аниқланди.


Натижада адлия бўлими томонидан мазкур қарздорликни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Мазкур тақдимномага асосан ўрмон хўжалиги томонидан 2020 йил июнь ойи учун ходимларга 70 844 138 сўм иш ҳақи тўлаб берилди.

Сиддиқов Зуҳриддин,
Наманган шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.