Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

35 нафар фуқароларга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилди.



Учқўрғон туман адлия бўлимига Учқўрғон ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежининг 20 нафар собиқ ходимлари мурожаат қилиб, коллеж томонидан ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмасдан келинаётганлигини билдирган.
Туман адлия бўлими томонидан мазкур ҳолат ўрганиб чиқилиб, коллежнинг мазкур ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисмининг 1-бандига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, шунингдек меҳнат қонунчилигига асосан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда ходимга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса, меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаётган ходимга, меҳнат шартномаси бекор қилинган куни у билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши ҳамда ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилиши лозим бўлсада, қонунда кўрсатилган муддатларда тўлаб берилмасдан келинганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Учқўрғон ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежига тақдимнома киритилиб, коллеж томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 109-моддасига асосан ўрганиш давомида аниқланган 35 нафар собиқ ходимлар ҳисобига жами 49 798 619 сўм ишдан бўшатиш нафақаси ва моддий мадад пуллари тўлаб берилди.


Акмалжон Мавлонов,
Учқўрғон туман адлия бўлими бошлиғи