Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

НАМАНГАНДА ДАСТЛАБКИ ПРОФЕССИОНАЛ МЕДИАТОР ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ



Маълумки, “Медиация тўғрисида”ги Қонунга кўра медиация бу келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор, яъни медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс кўмагида ҳал қилиш усулидир.
Қонунга мувофиқ, медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин.
Профессионал асосдаги медиатор фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, шунингдек Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс амалга оширади.
Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин.
Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини амалга оширувчи шахс ҳам Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтиши мумкин.
Наманган вилояти, Учқўрғон туманининг Чек маҳалласида яшовчи фуқаро Ғайбуллаев Фаррухмирзо Фаҳриддин ўғли Юристлар малакасини ошириш марказида ташкил этилган медиаторларни тайёрлаш махсус ўқув курсида “Фуқаролик ҳуқуқий медиация” ҳамда “Оилавий ҳуқуқий муносабатларда медиация” ўқув модулларини муваффақиятли тамомлаб, медиаторларни тайёрлаш махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатни қўлга киритди.
Шу сабабли, фуқаро Ф.Ғайбуллаев Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан профессионал медиаторлар реестрига киритилди.
Бошқарма жамоаси профессионал медиатор Ф.Ғайбуллаевнинг келгусидаги ишларига муваффақият тилайди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими