Янгиликлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
1. Наманган шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси (1 та штат).
_____________________________________________________________________________________
Адлия бўлими ходими лавозимига қўйиладиган талаблар:
Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
_____________________________________________________________________________________
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.
1. Номзоднинг шахсий варақаси (объективка)
2. Номзоднинг паспорт нусхаси;
3. Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
4. Танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза.
ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ 2020 ЙИЛ 25 СЕНТБЯРЬ КУНИГАЧА НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИНИНГ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ ЛОЗИМ.
Телефон: +99869 227 03 76
Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, адлия органлари томонидан ўрнатилган бошқа телефон рақамларга ва @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.