Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Волонтёрлик фаолияти: юртимиз ва хориж тажрибаси.



Бундан бир йил аввал “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Волонтёрлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда ўн нафаргача кишидан иборат бўлган жисмоний шахсларнинг ихтиёрий гуруҳи волонтёрлар сифатида белгиланиб, уларнинг қонуний манфаатлари тартибга солинди.

Хўш юртимизда ушбу қонун доирасида фаолият юритаётган волонтёрлик фаолияти бугун нечоғлик муҳим?

Юртимизда хукм сураётган пандемия шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам кўрсатиш, уларнинг моддий рағбатлантириш ҳамда кўмакка муҳтож аҳолига маънан ва руҳий жиҳатдан рағбат беришда волонтёрлик гуруҳлари фаолияти сезилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 10 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг пандемияга қарши курашда фаоллиги талаб этилмоқда. Бунда қарийб 90 фоиз нодавлат нотижорат ташкилотлар ўз фаолиятини амалга оширишда кўнгиллилардан унумли фойдаланмоқда.

Биргина Наманган вилояти мисолида оладиган бўлсак вилоят адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтган 534 та нодавлат-нотижорат ташкилотларидан 31 таси волонтёрлик фаолияти билан боғлиқ хайрли ишларни олиб бормоқда.

Айниқса, “Бахти болалик”, “Ёшлар иттифоқи”, “Истиқболли авлод” ва бошқа бир қатор ташкилотлар томонидан “Facebook”, “Телеграм” каби ижтимоий тармоқларда гуруҳ аъзолари хайрия тадбирлари, акциялари ҳамда ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро маълумотлар алмашмоқда ва беғараз ёрдам тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиб келмоқда. Шу билан бир қаторда коронавирус билан боғлиқ вазиятда беморлар ва уларнинг оила аъзолари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳолига ёрдам кўрсатишга мўлжалланган call-марказларда уларнинг ёрдами асқотмоқда.

Эпидемиологик вазият беқарор бўлган Италияда кўплаб ёш волонтёрлар ҳаракатлари вужудга келган. Улар томонидан call-марказлар ташкил этилган бўлиб, муҳтож инсонларга озиқ-овқат ва фармацевтика маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Италияда мазкур ташаббуслар маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан, энг аввало маъмурий томондан қўллаб-қувватланмоқда. Карантин даврида волонтёрларга ташқарида бўлиш ва автотранспортдан фойдаланишга рухсат берилган. Айрим волонтёрлик ҳаракатлари интернет сайтларини яратиб, ёрдамга муҳтожларни аниқламоқда.

Хитойда коронавирус инфекцияси билан кураш бўйича волонтёрлар фаолиятини намуна сифатида кўрсатиш мумкин. Мамлакат бўйлаб мазкур касаллик билан оғриётган шахсларга психологик ёрдам кўрсатиш бўйича оз эмас, кўп эмас 360 та call-марказлар ташкил этилган. 

Бу каби марказлар Испанияда, Японияда ва Таиландда ҳам фаолият олиб бораётган бўлиб, ушбу давлатларда ёш цензи турлича бўлган шахсларнинг иҳтиёрий бирлашуви асосида гуруҳлар фаолликда ҳаракат қилмоқдалар.

Бизнинг юртимизда ушбу фаолиятни тартибга солиш бўйича ишлар бошланганига кўп вақт бўлмади. Бироқ, юқоридаги қонунга мувофиқ, волонтёрларнинг ҳуқуқлари, ваколатлари ва ушбу соҳадаги муносабатлари аниқ белгиланган. Ва қонуннинг муҳим жиҳати шундаки, бу волонтёр ва волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси ўртасида тузиладиган шартнома.

Яъни волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси, агар у волонтёрлик фаолияти билан ойига 20 соатдан кўпроқ банд бўлса, волонтёр билан волонтёрлик шартномасини тузиши шартлиги ҳамда волонтёрлик шартномаси икки нусхада расмийлаштирилиши ҳамда улардан бири волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчисида, иккинчиси эса волонтёрда сақланиши белгиланган. Ушбу норма ўз навбатида гуруҳ аъзолари ишига бўлган масъулият бериш баробарида уларнинг фаолиятида иҳтиёрийлик билан бир қаторда қонунийлик, инсонпарварлик ва беғаразлик каби фазилатларни ошишига хизмат қилади.


Наима Ядигарова,
Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи.