Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Хотин-қизлар тадбиркорлиги манфаатида!



Тўрақўрғон туман адлия бўлимига фуқаро М.Ахмадалиева Тўрақўрғон тумани Янгиобод МФЙда жойлашган нотурар-жойи давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилиши режалаштирилиб, баҳолаш ташкилоти томонидан баҳоланган бўлсада, компенсация тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланишича, туман ҳокимининг қарорига асосан фуқаро М.Ахмадалиевага тегишли бўлган умумий майдони 0,0076 га бўлган нотурар-жой бузилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезияя, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси Наманган вилоят Тўрақўрғон туман филиали томонидан 2005 йил 23 августда NM0038423-сонли гувоҳнома билан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган.
Бундан ташқари, нотурар-жой фуқаронинг аризасига асосан “BEKZOD EXPERT” МЧЖ томонидан 2017 йил 14 апрель ҳолатига 89.100.000 (саксон тўққиз миллион бир юз минг ) сўмга баҳоланган.
Ўрганиш жараёнида баҳолаш ҳисоботида келтирилган 89.100.000(89 миллион юз минг ) сўм миқдордаги компенсация маблағлари ҳозирги кунга қадар фуқаро М.Ахмадалиевага тўлаб берилмаганлиги аниқланган.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда фуқароларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда, компенсациянинг бузилаётган уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш шарти билан амалга оширилиши белгиланган бўлсада, мазкур компенсация суммасининг ҳозирги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги фуқаро М.Ахмадалиеванинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига сабаб бўлган.
Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан фуқаро М.Ахмадалиева манфаатида жавобгар Тўрақўрғон туман ҳокимиятига нисбатан етказилган зарарни компенсация тарзида ундириш ҳақидаги киритилган даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди томонидан жорий йил 18 август куни кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди. Фуқарога туман ҳокимлиги томонидан 89.100.000 (саксон тўққиз миллион бир юз минг) сўм ундириш белгиланди.
Фуқаро ушбу компенсация орқали бошқарувидаги “Нафис жилва” корхонаси фаолиятини янада мустаҳкамлаб, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга хизмат қилишини айтиб, адлия бўлими кўмагида 3 йиллик муаммоси ҳал этилганлигидан хурсанд бўлиб, миннатдорчилик билдирди.

Фароғат Раззакова,
Тўрақўрғон тумани адлия бўлими бошлиғи