Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Фуқаронинг мулк ҳуқуқи ҳимоя қилинди


Тўрақўрғон туман адлия бўлимига Тўрақўрғон тумани Тошкент МФЙда яшовчи фуқаро Исоқжонов Отабек Бахтиёр ўғли Тўрақўрғон тумани Чусткўприк МФЙда яшовчи фуқаро Одилов Исоқжон номидан Тўрақўрғон туман 1-сон Давлат нотариал идораси нотариуси Х.Иминов томонидан 07.01.2020 йилда реестрга № 202000435000053 билан қайд қилинган ишончнома асосида Одилов Исоқжонга тегишли Тўрақўрғон тумани Тошкент МФЙда жойлашган савдо дўкони биноси 2019 йил июль ойида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилган бўлсада, компенсация пуллари ҳозирги кунга қадар тўлаб берилмаганидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг 2003 йил 15 апрелдаги № 7569-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери асосида ушбу нотураржой Тўрақўрғон тумани Чусткўприк МФЙда яшовчи фуқаро Одилов Исоқжонга хусусий мулк ҳуқуқи асосида берилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Наманган кўчмас мулк ва сармоялар агентлиги” МЧЖ томонидан 2019 йил 10 май кунги №АХ-904/19-сонли баҳолаш ҳисоботига асосан 152.658.576 (бир юз эллик икки миллион олти юз эллик саккиз минг беш юз етмиш олти) сўмга баҳоланганлиги маълум бўлди.
Фуқарога тумандаги Тошкент МФЙда жойлашган унга тегишли бўлган савдо дўкони биноси ўрнига туман ҳокимининг қарорига асосан ер участкаси ажратиб берилган бўлсада, баҳолаш ҳисоботида келтирилган 152.658.576 (бир юз эллик икки миллион олти юз эллик саккиз минг беш юз етмиш олти) сўм миқдордаги маблағлар тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 164-моддаси талабида мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборат эканлиги, 166-моддаси учинчи қисми талабида эса, мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонунларда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилиши кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддаси биринчи қисми талабида эса, ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишилган ҳолда тегишинча туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан олиб қўйилиши белгиланган.
Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда фуқароларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда, компенсациянинг бузилаётган уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш шарти билан амалга оширилиши белгиланган бўлсада, мазкур компенсация суммасининг ҳозирги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги фуқаро И.Одиловнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига сабаб бўлган.
Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди томонидан жорий йил 11 август куни фуқаро И.Одилов манфаатида жавобгар Тўрақўрғон туман ҳокимиятига нисбатан етказилган зарарни компенсация тарзида ундириш ҳақидаги киритилган даъво аризаси кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди. 


Фароғат Раззакова,
Тўрақўрғон тумани адлия бўлими бошлиғи