Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Zoom платформасида қонун ҳужжатлари муҳокамаси


Бугунги кунда жамиятнинг муҳим хабарларини содда ва тушунарли тарзда етказиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва масъулларни масъулиятини оширишда оммавий ахборот воситалари вакиллари, хусусан журналист ва блогерларнинг ёрдами ҳар қачонгиданда муҳим ҳисобланади.
Хабарингиз бор, “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида 2020 йилнинг 1 августидан эксперимент тариқасида Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари хузурида низоларни судгача ҳал этишнинг “Апелляция кенгашлари” ташкил этилиши белгиланган эди.
Бугун Наманган вилоят адлия бошқармасида матбуот вакиллари, журналист ва блогерлар учун ташкил қилинган онлайн семинарда “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг муҳим жиҳатлари ҳақида сўз юритилди.
Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Турсунов раислигида ўтказилган онлайн семинарда бошқарма ходимлари ҳамда вилоят Аппеляция кенгаши раиси Б.Каримов иштирок этиб, қизғин мунозара ташкил этилди.
Тадбир тафсилотлари “Sevimli” телеканалида ёритиш учун тасвирга олинди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими