Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Адлия бўлими кўмаги билан коллеж ходимларига иш ҳақи ва ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши таъминланди.



Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан Мингбулоқ туман, Фаровон МФЙ, Фурқат кўчаси, 30-уйда яшовчи фуқаро У.Мансурованинг иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги муносабати билан ишдан бўшатиш нафақаси ҳамда 2020 йил апрель ва май ойларида ишлаб чиқариш амалиёти учун иш ҳақи ололмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар натижасида қуйидагилар аниқланди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонига асосан коллеж директорининг 2020 йил 1 июлдаги 106/К-сонли буйруғига асосан Мингбулоқ агросаноат касб-ҳунар коллежининг 39 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан 2020 йил 1 июль кунидан бекор қилганлиги, шунингдек, фуқаро У.Мансуровага 2020 йил апрель ва май ойларида ишлаб чиқариш амалиёти учун иш ҳақи тўланмаганлиги, бунинг сабаби карантин шароитида коллеж ўқувчиларини онлайн ўқитишга ўтказилганлиги, иш берувчи томонидан ўрганиш кунига қадар фуқаро У.Мансурова ҳамда 38 нафар ходимга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Мингбулоқ агросаноат касб-ҳунар коллежига 2020 йил 6 август куни 02-3/114-сонли тақдимнома киритилди. Натижада киритилган тақдимномага асосан, Мингбулоқ агросаноат касб-ҳунар коллежи томонидан 39 нафар ходимнинг жами 46 218 974 (қирқ олти миллион икки юз ўн саккиз минг тўққиз юз етмиш тўрт) сўм ишдан бўшатиш нафақаси ва иш ҳақлари, шу жумладан фуқаро У.Мансуровага 2 459 423 (икки миллион тўрт юз эллик тўққиз минг тўрт юз йигирма уч) иш ҳақи ва ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши таъминланди.


Муродилла Маматкулов
Мингбулоқ туман адлия бўлими бошлиғи.